ЯССАВИЙ
- Пайшанба, Авг 18 2022
- 147 марта кўрилди
Хожа Аҳмад ибн Иброҳим Яссавий, тасаввуфнинг атоқли шайхларидан, сўфий шоир. Милодий 1041 йилда Туркистоннинг Сайрам қишлоғида туғилган. Яссавия тариқатининг асосчиси. Яссида Шаҳобиддин Исфижобийдан, Бухорода Юсуф Ҳамадонийдан таълим олган. Алишер Навоий таърифига кўра, «Туркистон мулкининг улуғ шайхул-машойихи» бўлди. Яссавия тариқатининг барча қоидалари унинг машҳур «Ҳикматлар» (Девони Ҳикмат) асарида муфассал баён этилган. Ҳижрий 562 (милодий 1166-67) йилда вафот этган, қабри Туркистон шаҳрида, Амир Темур қурдирган улкан мақбарада.