ЭҲСОН
- Пайшанба, Авг 18 2022
- 163 марта кўрилди
Луғатда «яхшилик, хайрли ишлар» деган маънони билдиради. Истилоҳда холис Аллоҳ розилиги йўлида ва Аллоҳдан савоб умидида қилинган яхши, хайрли ишлар «эҳсон» дейилади. Қуръони каримда бундай амр қилинган: «Қандай яхшилик (мол) инфоқ-эҳсон қилсангизлар, бас ўзингиз учундир. Фақат Аллоҳ розилигини истаб яхшилик инфоқ-эҳсон қилингиз!» (Бақара, 272). Эҳсон икки хил: моддий ва маънавий бўлади. Муҳтожларга қилинган хайр-садақалар, уларга берилган нарсалар моддий эҳсон саналса, ўзгаларга яхши муносабатда, хуш муомалада, ширинсўз бўлиш маънавий эҳсондир.