ЭЪТИМОД
- Пайшанба, Авг 18 2022
- 178 марта кўрилди
Луғатда «суяниш, ишониш» маъноларини билдиради. Истилоҳда эса бир нарсага иймон билан боғланмоқ, қалбдан ишонч билдириб, унга суянмоқ «эътимод» дейилади. Ижтимоий ва иқтисодий ҳаётнинг давомийлиги эътимод, ишончга боғлиқ. Инсон гўзал ва тўғри ҳаракатлари билан барчанинг ишончини қозониши керак. Эътимоднинг акси хиёнатдир. Хиёнат, ишончни суиистеъмол қилишнинг оқибати ниҳоятда хатарлидир.