close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ЭРИТРЕЯ ДАВЛАТИ

Майдони: 125 000 кв. км., аҳолиси: 4,3 миллион киши, пойтахти: Асмэра, тузуми: республика, давлат бошлиғи: президент, маъмурий тузилиши: 10 та вилоятдан иборат, йирик шаҳарлари: Массауа, Ассаб, пул бирлиги: эфиопия бири. Ҳозирги Эритрея ҳудудида яшаган илк одамлар Нил дарёси водийидан кўчиб келиб, мамлакатнинг ғарбида ва шимолий-ғарбидан ўрнашиб қолган нилий қабиласининг вакиллари эди. Аммо бу ерларда милоддан олдинги 7-5-асрларда Жанубий Арабистондан Қизил денгиз орқали келган Сабаъ ўлкасининг сомий қабилалари ҳам яшаган, деган ривоятлар бор. Милоднинг 4-6-асрларида бу заминда Ҳабашистоннинг гуллаб-яшнаган Аксум давлати мавжуд эди. 9-асрда бу давлат инқирозга юз тутди. Сабаъликлар Эритрея ва Шимолий Эфиопиянинг маҳаллий аҳолиси билан қўшилиб кетди ва арабча Ҳабашистон номи билан бир неча асрлар машҳур бўлган янги давлат вужудга келди. 1557 йили мамлакат усмонли турклар қўл остига ўтди, Эритрея аҳолсининг Ислом дини билан шарафланиши худди шу даврларга тўғри келди. 1890 йилдан 1941 йилгача Эритрея Италиянинг мустамлакасига айланди. Иккинчи жаҳон уруши аввалида уни инглизлар италянлардан озод қилишди. 1952 йилда БМТ қарорига кўра Эритрея Ҳабашистон билан ягона федератсияга бирлашишди. Орадан ўн йил ўтгач, у Ҳабашистоннинг бир вилоятига айланди. Шундан кейин Эритрея ватанпарварлари ўттиз йил мобайнида миллий-озодлик кураши олиб боришди ва 1993 йилнинг 25 апрелида у мустақил давлат деб эълон қилинди. Мамлакат аҳолисининг ярмидан кўпини сунний мусулмонлар, қолганини қибтий насронийлар ташкил этади. Эритрея Ислом Конференсияси Ташкилоти аъзосидир.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase