ЧАҲОРЁР
- Пайшанба, Авг 18 2022
- 267 марта кўрилди
Луғатда «тўрт биродар» деган маънони билдиради. Истилоҳда Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг энг яқин, содиқ, ишонган тўрт нафар дўстлари, сафдошлари, у зотдан сўнг Ислом давлатига халифалик қилган Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон, Али ибн Абу Толиблар шу умумий ном билан аталишади. Чаҳорёрлар саҳобийларнинг, Хулафои рошидиннинг энг яхшиларидир.