close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ФОРС ФАТҲИ

Иккинчи халифа Умар ибн Хаттоб Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ давридаги Ислом фатҳларини давом эттиришга амр  қилди.  Машҳур Ярмуқ жанги унинг ҳукмронлик даврида бўлиб, ғалаба билан якунланди. Мусулмон қўшинлари саркарда Саъд ибн Абу Ваққос қўмондонлигида форсларни Қодисия остонасида жуда катта жангга тортди.  Форсларга уларнинг шаҳаншоҳи Язжирд исмли хисрав саркардалик  қилди. Бу олишувда мусулмонлар форсларни жиддий мағлубиятга учратдилар.  Форслар чекиниб, мусулмонлар эса бостириб боравердилар. Форслар юртининг пойтахти  Мадоинга ҳужум қилиниб, босиб олинди. Араблар қудратли хисравнинг шаҳрига кириб борганларида  саройлар ва кошоналарда  аъёни  акобирлар савлат тўкиб, айш-ишрат қилиб ўтиришарди.  Бу  форсларнинг бирлашган кучлари Жалул яқинида  жанг қилишлари арафасида юз бериб,  улар бу гал ҳам  мағлуб бўлдилар.  Яна бошқа кичик  тўқнашувлар бўлиб  ўтгач, форслар бутун имкониятларини сафарбар  қилдилар, шаҳаншоҳ ҳужумни давао эттираётган арабларга қарши  сўнгги жангга отланди. 641 йилда Наҳованд остонасида бўлиб ўтган бу олишувда сосонийлар шуҳрати зулмат  қаърига ботди.  Язжирд тамомила енгилиб, бир гуруҳ маслакдошлари билан  қочиб  қутулди. У шарқий вилоятларда осон яшаш илинжида дарбадарликда умр кечиргач, ўн йилдан сўнг вафот этди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase