ФОЛБИНЛИК
- Пайшанба, Авг 18 2022
- 158 марта кўрилди
Ғайбни билиш даъвосидаги қораланган илм «фолбинлик» деб аталади. Фолбинликнинг «коҳинлик», «илмул-рамл», «мунажжимлик», «аррофлик» каби бошқа номлари ҳам бор. Фолбинлик Қуръони карим ҳукми билан ҳаром қилинган ва шаръан қораланган ишлардандир. Фолбин, коҳиннинг ғайбдан берган хабарини тасдиқлаш ояти карима ва ҳадиси шарифга асосан куфрдир. Китобларда «Инсон ғайбни билишни даъво қилса, коҳинга бориб уни тасдиқ этса, кофир бўлади», «Ўғирланган нарсаларнинг (жойини) биламан, менга жинлар хабар бераётгани учун биламан, дейиш билан одам кофир бўлади», дейилган. Коҳинлик ҳаром, унинг пули ҳам ҳаром, коҳинликни ҳақ билган кимса кофирдир. Чунки у ғайбни билишда Аллоҳга шерик бор, деб эътиқод қилади. Ибн Аббос ривоят қилган ҳадисда: «коҳинликдан сақланинг, зеро у ширкка чақиради. Ширк ва унинг аҳли дўзахдадир», дейилган.