ФИТНА
- Пайшанба, Авг 18 2022
- 138 марта кўрилди
Луғатда «синов, имтиҳон» маъносида келади. Арабларда маъданни ўтга солиб синаб кўриш «фитна» дейилади. Истилоҳда кишиларни диндан қайтариш, динга қарши ҳаракатга чорлаш фитна саналади. Фитна қотилликдан ҳам оғир гуноҳдир. Маънавий соҳада инсоннинг иймон-эътиқоди, шариатга амал қилиши, унинг инсоний фазилатлари рўёбга чиқишига тўғаноқ ёки синов бўладиган нарсалар ҳам фитна ҳисобланади. Шу маънода инсонга унинг аҳли-аёли, унга берилган мансаб, бойлик кабилар ҳам фитна бўлиши мумкин.