close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ФИЛ ВОҚЕАСИ

«Фил санаси» ҳам деб аталади ва маккаликлар орасида тақвим боши ҳисобланади. Жаноб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилган йиллари содир бўлган воқеа. Мутаассиб насроний бўлган ва Яманни истило қилган ҳабаш қўшинлари қўмондони Абраҳа ўз динини ёйиш мақсадида Маккани забт этиб, Каъбани йиқитмоқчи бўлади. Филлар бошчилигидаги ҳисобсиз қўшин билан Ҳижозга юриш бошлайди. Қуръони каримнинг Фил сурасида зикр қилинганидек, Аллоҳ таоло кофирларнинг ана шу улкан қўшинини ўзининг ожиз махлуқлари бўлмиш қушлар ёрдамида ҳалок қилади. Қўшин «қурт-қумурсқа чайнаб ташлаган сомон каби» илма-тешик бўлиб кетади.
ФИРЪАВН. Мусо алайҳиссалом даврларида Миср подшоҳи Рамзес Иккинчининг номи. У ниҳоятда золим ҳукмдор бўлган, худоликни даъво қилган. Аллоҳнинг ғазабига учраб, бутун қўшини билан денгиз қаърига ғарқ бўлган. Унинг хотини Осиё эса иймони туфайли жаннатий бўлиши башорат қилинган. Кейинчалик Мисрнинг бошқа ҳукмдорлари ҳам фиръавн деб атала бошлади. Фиръавнларнинг 31 сулоласи мавжуд. Охирги фиръавн милоддан аввалги 356-323 йилларда, македониялик Искандар Мисрни босиб олган пайтда ҳукмронлик қилган. Фиръавн атамаси Ислом адабиётида иймонсизлик ва золимлик тимсоли сифатида келтирилади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase