close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

УБАЙ ибн КАЪБ

Абу Туфайл (Абу Мунзир) Убай ибн Каъб ибн Қайс ибн Убайд ибн Зайд ибн Муовия ибн Амр ибн Молик ибн Нажжор ал-Ансорий ал-Хазражий (р.а.), атоқли саҳобалардан. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларида ваҳий ёзувчи котиблардан бўлганлар. Умар ибн Хаттоб бу кишини «Мусулмонлар саййиди» деб атардилар. Икки Ақаба байъатида, Бадр ва ундан кейинги барча ғазотларда қатнашганлар. Пайғамбар алайҳиссалом саҳобаларидан бўлган олти қозининг бири эдилар. Расули акрам бу кишидан Қуръон қироатини ўтказганлар. Пайғамбаримиз вафотларидан сўнг Мадинада муфассирлар ва муҳаддислар мактаби ташкил этганлар. Расули акрамдан 164 та ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 30 (ёки 35) йилда вафот этганлар.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase