close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

УБАЙДУЛЛОҲ ибн АДИЙ

Убайдуллоҳ ибн Адий ибн Хияр ал-Қурайший ал-Навфалий (р.а.), саҳобалардан. Бу кишининг ҳасби ҳоли ҳақида ихтилофлар бор. Айрим манбаларда Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳаётлик пайтларида туғилган саҳобийлардан дейилса, бошқа тарихчилар фикрига кўра мушриклар тарафида урушган отаси Бадр жангида ўлдирилган, ўзи эса Макка фатҳи даврида вояга етган саҳобийлардан саналади. Қурайш олимлари ичида энг билимдонларидан бўлганлар. Бир неча ҳадис ривоят қилганлар. Волид ибн Абдулмалик халифалиги даврида вафот этган, бошқа манбаларга кўра вафотлари ҳижрий 90 йилга тўғри келади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase