ТАЛОҚ
- Чоршанба, Авг 17 2022
- 167 марта кўрилди
«Талоқ» сўзининг луғавий маъноси «бирор нарсанинг боғичини ечиш, боғланишни бўшатиш, узиш» деганидир. Шаръий истилоҳда эса никоҳ боғланишини ечиб юбориш «талоқ» дейилади. Турмушдаги келишмовчиликнинг ҳеч давоси топилмаса, Аллоҳ сўнгги чора сифатида талоқни машруъ қилган. Сабабсиз талоқ қилиш ҳаромдир. Талоқ Аллоҳ ҳузурида мубоҳ бўлган ишларнинг энг нохушидир. Талоқнинг ёмонлигидан Аллоҳнинг Арши титрайди, деганлар.