ТАЛОҚ
- Чоршанба, Авг 17 2022
- 134 марта кўрилди
Қуръони каримнинг олтмиш бешинчи сураси номи, Мадинада нозил бўлган, 12 оятдан иборат. Унда сўз асосан оилавий аҳволга тааллуқли шариат ҳукмларидан талоқ ва унинг қонун-қоидалари устида боргани учун у шундай ном олган. Яна бу сурад идда ва унинг турлари ҳамда иддадаги аёлни жой ва нафақа билан таъминлаб туриш тартиблари ҳам баён этилади.