ТАКВИР
- Чоршанба, Авг 17 2022
- 150 марта кўрилди
Луғатда «ўралиш» маъносини билдиради, Қуръони каримнинг саксон биринчи сураси номи, Маккада нозил бўлган, 29 оятдан иборат. Сурада қиёмат куни ҳар бир жон ўз ҳаётида қандай амаллар қилиб ўтганини билиб, иқрор бўлиши ҳақида хабар берилади, инсонларга хитоб қилиниб, улардан қўлларида Ҳақ йўлини кўрсатиб турган шундай буюк Китобю мавжуд бўлатуриб ўзлари учун яна қандай йўл ахтариб кетаётганлари сўралади. Сура қиёмат кунида бутун Ер юзини ёритиб ва иситиб турган Қуёш ҳам ўралиб, нурсизланиб қолиши хусусидаги оят билан бошлангани сабабли у шундай ном олган.