ТАКВИН
- Чоршанба, Авг 17 2022
- 277 марта кўрилди
Луғатда «бўлдирмоқ, яратмоқ, ижод қилмоқ, пайдо қилмоқ, ихтиро қилмоқ» маъноларини англатади ва буларнинг барчасида бир маъно ирода қилинади. Бу маъно йўқ нарсани йўқликдан борлиққа чиқармоқликдир ва бу нарса фақат ягона яратувчи Аллоҳ таолога хосдир. Таквин Аллоҳ таолонинг саккиз сифатидан бири, Унинг феълий сифатидир. Аллоҳ таоло оламни йўқдан яратган, ҳамма нарсанинг яратувчиси ёлғиз Унинг Ўзидир.