СУЛАЙМОН ибн ЯСОР
- Чоршанба, Авг 17 2022
- 212 марта кўрилди
Сулаймон Ибн Ясор ал-Ҳилолий, куняси Абу Абдуллоҳ ал-Маданий, Маймуна онамизнинг қуллари бўлган. Баъзилар Умму Салама онамизнинг мукотаб қуллари ҳам дейишади. Фозил, билимдон, обид киши эди. Ҳазрати Маймуна, Оиша, Умму Салама оналаримиз, Зайд ибн Собит, Ибн Аббос, Ибн Умар, Абу Ҳурайралардан бир неча ҳадис ривоят қилган. Ҳижратнинг 107 йили етмиш уч ёшда вафот этган.