close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

КЎКАЛДОШ

Тошкентнинг Шаҳристон тепалигида милодий ўн олтинчи асрда барпо этилган мадраса номи. Уни Дарвешхон мадрасаси деб ҳам аташади. У Тошкент ҳокимининг вазири Кўкалдош томонидан 1523 йилда («Тарихи жадидан Тошқанд» асарида 1569-1570 йилларда) тикланган, эни 45, узунлиги 65 метр. Ҳужралар сони қирқта бўлиб, улар ётоқхона ва дарсхона вазифасини бажарган. Бу ерда ўз вақтида бошланғич, ўрта, олий босқичларда диний мутахассислар тайёрланган. Олтинхон тўра, Юнус Мақсудий, Зиёуддинхон ибн Эшон Бобохон каби олимлар, Муқимий, Фурқат, Хислат каби таниқли шоирлар шу ерда таҳсил олишган. Табиий офатлар мадраса биносига бир неча бор талафот етказган, унинг қулаб тушган гумбазлари ғиштини Тошкент ҳокими Юнусхон Бекларбеги мадрасаси қурилишига ишлатган. Йигирманчи асрнинг тўқсонинчи йиллари бошида мадраса қайта таъмирланиб, тўрт йиллик ўрта махсус ислом билим юрти фаолият бошлади. Ҳозир унда уч юздан ортиқ талаба таҳсил оляпти.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase