КУФРИ МУЖИБ СЎЗЛАР
- Шанба, Авг 13 2022
- 189 марта кўрилди
Луғатда «куфрга кетишга сабаб бўлувчи сўзлар» деган маъноси бор. Бундай сўзларни билиб-билмай айтишни шариатимиз қоралайди ва мўмин-мусулмонларни бундан қайтаради. Куфри мужиб сўзларни айтган киши агар карҳан (мажбуран) ёки хатоан эмас, балки ўз ихтиёри билан сўзлаган бўлса, муртад (яъни диндан қайтган) бўлади. Бунда эр-хотиннинг никоҳи фосид бўлади. Шунда таждиди иймон ва таждиди никоҳ (иймонни ва никоҳни янгилаш) лозим бўлади. Аммо таждиди иймонда шаҳодат калимасининг ўзи кифоя эмас, балки куфри мужиб бўлган нарсадан қайтмоқ лозим. Куфри мужиб сўзлар ва ҳолатлар юзтадан ортиқ, улар ақида китобларида муфассал зикр қилинган.