КОСОНИЙ, АБУ БАКР
- Шанба, Авг 13 2022
- 200 марта кўрилди
Абу Бакр Алоуддин ибн Масъуд ибн Аҳмад аш-Шоший ал-Косоний, ҳанафий мазҳабининг атоқли фақиҳларидан. Самарқандга келиб Алоуддин ас-Самарқандийдан таҳсил олган. Унинг фиқҳга оид тўққиз жилдли «Туҳфат ул-фуқаҳо» асарига «Бадоиус-санои» номли шарҳ ёзган ва бунинг эвазига устозининг илм-ҳуснда тенги йўқ қизи Фотимага уйланган. Бир неча муддат Онадўлида яшаган ва бу ерли ҳукмдорлар билан чиқиша олмай Ҳалаб султони Нуриддин Занжи ҳузурига кетиб қолган. Шом ва Ҳалаб уламолари унга «Маликул уламо» деб ном беришган. Унинг калом илмига доир «Ас-султон ал-мубийн фи усулид-дин» номли асари ва Қуръони каримга тафсири ҳам бор. «Бадоиус-санои» асари ҳанафий фиқҳига оид китобларнинг энг ишонарлисидир. Ҳижрий 578 (милодий 1191) йили Ҳалабда вафот этган.