close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

КОНФУТСИЙЧИЛИК

Милоддан олти юз йил аввал Хитойда Конфутсий исмли файласуф асос солган таълимотнинг номи. У бошда қадимий урф-одатларни қайта тикламоқчи бўлган, кейинчалик бу фалсафа Конфутсийга ибодат қилишга чақирувчи диёнатга айланган. Мазкур таълимот ақидасича, Ернинг алоҳида, осмоннинг алоҳида худоси бор, фаришталар муқаддас, ота-боболар руҳига ибодат қилинади. Конфутсийчилар охиратга, қайта тирилишга, ҳисоб-китобга ишонишмайди. Бу диёнат Хитой ва шарқий-жанубий Осиёдаги айрим мамлакатларда тарқалган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase