close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ИМОМ НАДАВИЙ

Абул Ҳасан Али ибн Абдулҳай ибн Фахриддин ал-Ҳусайний ан-Надавий, замонанинг энг машҳур алломаларидан. Ҳижрий 1333 (милодий 1914) йили Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш вилоятига қарашли Такя қишлоғида туғилган. Онаси ёрдамида Қуръони каримни ёд олган, урду ва форс тилларини ўрганган. Шайх Халил ибн Муҳаммад ал-Ансорийдан араб тилини ва ҳадис илмини, шайх ва муфтий Шиблийдан фиқҳ илмини, кейинроқ эса инглиз тилини мукаммал эгаллади, Ғарб тарихи, маданияти ва тараққиёти ҳақидаги асарларни асл манбалардан ўқиди. 1929 йилдан Дорул-улумдаги Уламолар кенгашига аъзо бўлган. 1943 йили исломий таълим Маркази очиб, Қуръони карим ва Набавий суннат таълимини йўлга қўйди. 1959 йили Лакнав шаҳрида исломий илмлар Академиясига асос солган. Унинг болалар учун «Пайғамбарлар қиссаси», «Қироатур-рошида», «Сийрати саййид Аҳмад шаҳид», «Ал-қодиёний вал-қодиёнийя», «Раббонийя ла Раҳбонийя», «Мусулмонлар таназзулга учраши туфайли дунё нималарни йўқотди», «Исломий фикрлар билан Ғарб фикрлари орасидаги тортишув» каби асарлари дунёда машҳур.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase