close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ИМОМ МУҲАММАД

Абу Абдуллоҳ Имом Муҳаммад ибн Ҳасан ибн Воҳид аш-Шайбоний, Имом Абу Ҳанифанинг иккинчи етук шогирди, атоқли фақиҳлардан. Милодий 749 йили Ироқнинг Восит деган жойида туғилган. Оталари асли шомлик бўлган, имом Муҳаммад эса Куфа, Бағдодда улғайган. Аввал Имом Молик, Авзоъий, Мусъар ва Сарийдан таълим олган, кейин Абу Ҳанифа (Имом Аъзам), сўнгра Абу Юсуфдан фиқҳ илмини чуқур ўрганган. Сарфу наҳв, ҳисоб, Қуръон илмларида беназир бўлган. Имом Шофеъий: «Мен Муҳаммаддан бир туяга юк бўларли илм олдим», деганлар. Турли билимларга доир 990 та китоб ёзган, 700 ҳадис олган. Асарларидан «Ал-мабсут», «Жомиъ ус-сағир», «Жомиъ ул-кабир», «Сияр ус-сиғар», «Зиёдот», «Китаб ул-осор», «Ал-усул» ва бошқалар машҳур. Ҳижрий 189 (милодий 805) йили Райда вафот этган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase