close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ИМОМ ЖАЗАРИЙ

Ҳофиз Абул Хойр Муҳаммад ибн Шамсуддин ибн Муҳаммад ибн Али ибн Юсуф ал-Жазарий ад-Дамашқий, машҳур қироат имомларидан. Ҳижрий 751 йили рамазон ойида Дамашқда туғилган. Ўн тўрт ёшида Қуръони каримни тўла ҳифз этиб, кейин қироат илмини мукаммал эгаллаган. Қироатдан ташқари тафсир, ҳадис, усул, фиқҳ ва балоғат илмларида ҳам етук бўлган. Қироат илмини Шом, Миср, Ҳижоз уламоларидан ўрганган. Бу соҳага оид бир неча китоб таълиф қилган. «Ан-нашр фил қироатил-ашр», «Ад-дуррати фил қироатис-саласий», «Тоййибатун нашр фил қироатил-ашр», «Ат-тамҳид фи илми тажвид» шулар жумласидандир. Ҳижрий 833 йили Шерозда вафот этган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase