close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ИМОМ ДОРИМИЙ

Ҳофиз ул-кабир Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ибн Фазл ибн Баҳром ибн Абдуссамад Тамимий ас-Самарқандий ад-Доримий, Мовароуннаҳрнинг атоқли алломаларидан, етук муҳаддис. Ҳижрий 182 (милодий 797) йили Самарқандда туғилган. Бобоси асли араб бўлиб, Хуросон фатҳидан сўнг Самарқандни ватан тутиб қолган. Олимларнинг хабарига кўра Имом Доримий ақлда, фаҳмда, динда, ҳалимлик ва зуҳдда етук бўлган. Макка, Мадина, Хуросон, Шом, Ироқ, Мисрда ҳадис ўрганган. Имом Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаийлар ундан ҳадис ривоят қилишган. Энг машҳур китоби «Сунани Доримий» «Сиҳоҳи ситта»нинг олтинчиси бўлишга ҳақли (баъзилар Ибн Можанинг «Сунан»ини ёки Моликнинг «Муваттоъ»сини олтинчи китоб дейишади). Доримий «Сунан»и 3465 та ҳадисни ўз ичига олган. Имом муҳаддислик билан чекланиб қолмай, тафсир ва фиқҳ илмида ҳам пешқадам бўлган. «Би савми мустаҳоза вал мутаҳаййира» деган фиқҳ китоби ва Қуръони каримнинг баъзи жузларига тафсири бўлган, лекин тафсир бизгача етиб келмаган. Ҳижрий 255 (милодий 870) йили Марвда вафот этган, арафа + жума куни дафн қилинган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase