ИЗҲОР
- Шанба, Авг 13 2022
- 184 марта кўрилди
Луғатда «баён қилиш, билдириш» маъноларини англатади.
Истилоҳда эса Қуръони каримни тиловат қилаётганда ҳарфларни махражи (чиқиш жойида)дан ғуннасиз талаффуз қилиш «изҳор» дейилади. Ғунна димоғдан чиқадиган товушдир. Сукунли нун ёки танвин изҳор ҳарфлари: хе, ғе, ҳе, айн, ҳойи ҳавваз, ҳамзадан бирига йўлиққанида нунни билдириб ғуннасиз талаффуз қилиш изҳордир. Изҳор бир ёки икки сўзда бўлади.