ИЗОР
- Шанба, Авг 13 2022
- 400 марта кўрилди
Луғатда «иштон» маъносида келади. Иссиқ ўлкаларга хос кийим номи. Эркаклар белидан пастига тутиб оладиган, чойшабга ўхшаш узун мато, лунги «изор» дейилади. Ҳаж ёки умрани ният қилган эр киши киндигидан пастига боғлайдиган эҳром кийимининг қисми, бир бўлак оқ мато ҳам «изор» деб аталади. Изорни судраб юриш арабларда кибру ҳавонинг бир кўриниши бўлган.