close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ИДРИС АЛАЙҲИССАЛОМ

Идрис алайҳиссалом Бобилда туғилиб, саксон икки ёшда Мисрда вафот этган. Идрис алайҳиссаломга Одам ва Шис алайҳимуссаломлардан кейин учинчи бўлиб пайғамбарлик берилган. У инсонларга чин эътиқодни сингдириш, ёлғиз Аллоҳнинг Ўзига ибодат қилишни ўргатиш учун пайғамбар қилиб юборилди. Унга ўттизта саҳифа нозил қилинган, шу билан қавмини Ҳаққа даъват қилган. Аллоҳга ишонмаган Қобил авлодлари ер юзига тарқалиб, ҳар хил ёмонликларга мубтало бўлган эди. Идрис алайҳиссалом улар билан жанг қилишга буюрилиб, бунда ғолиб чиқди ва ҳақ динни улар орасида ёйди. Идрис алайҳиссалом илк марта ҳайвон терисидан тайёрланган кийим ўрнига матодан либос тикди, биринчи дафъа қалам билан ёзди, тош-тарози ишлатди. Унга Аллоҳ таоло тарафидан табобат ва ўсимликлар сири ҳақида илм берилди. У инсонларга диний-дунёвий ишларни ўргатди, унга осмон сирлари очилди ва Аллоҳ уни осмонга кўтарди. Идрис алайҳиссалом Ҳазрати Одамдан 1140 йил кейин дунёга келган эди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase