ИДДА
- Шанба, Авг 13 2022
- 259 марта кўрилди
Луғатда «иддат ал-маръа» + маълум вақт, санаш, аёллар учун белгиланган муҳлат, дегани. Шаръий истилоҳда эри ўлган ёки эридан ажрашган хотинларга бошқа эрга чиқиши мумкин бўлмоғи учун ўташ шарт бўлган муҳлат «идда» дейилади. Эри ўлган ёки талоқ қилинган аёллар идда муддатини ўтамагунларича бошқага турмушга чиқишлари мумкин эмас. Идда Қуръони карим ҳукми билан собит бўлган. Идда муддати эри ўлган аёл учун тўрт ойу ўн кун, эридан ажрашган ва ҳайз кўрмайдиган аёл учун + уч ой. Ҳайз кўрадиган хотиннинг иддаси уч ҳайз кўргунчадир. Идда муддати аёлнинг ўлган ёки ажрашган эридан ҳомиласи бор-йўқлигини аниқлаш, эрига қайта ярашиш имконияти бериш билан боғлиқ. Ҳомиладор аёлнинг иддаси у туққунича бўлади.