«ДАЛОИЛ УЛ-ХОЙРОТ»
- Жума, Авг 12 2022
- 563 марта кўрилди
Ўн бешинчи милодий асрда ақида олими Муҳаммад ибн Сулаймон Жазулий араб тилида ёзган асар номи. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга бағишланган саловот ва наътлардан иборат. У етти қисмга бўлинган ва ҳар бири ҳафтанинг маълум кунида ўқишга мўлжалланган. Аввалда уни ўқитиладиган алоҳида мактаблар + далоилхоналар бўлган. Ҳозирда ҳам Ислом ўлкаларида уни ўқиш анъанаси бор. Далоилнинг шарҳлари ва таржималари ҳам кенг тарқалган.