ДАЙЛАМИЙ, АБУ МАНСУР
- Жума, Авг 12 2022
- 273 марта кўрилди
Ҳофиз Абу Мансур Шаҳрадор ибн Шуравайҳ ал-Ҳамадоний ад-Дайламий, ҳадис билимдонларидан. Ҳамадонда туғилган. Насаби асҳоби киромдан Даҳҳок ибн Ферузга бориб тақалади. Отаси + Ҳамадон муаррихи Абу Шужоъ Шуравайҳ ҳам даврининг улуғ муҳаддисларидан эди. Абу Шужоънинг «Фирдавс ул-ахбор» деган ўн минг қисқа эадис жамланган китоби бор. Ўғли Абу Мансур тўрт жилдли «Муснад ул-Фирдавс» асарини таълиф қилган, аммо ундаги кўп ҳадисларнинг санади заиф. Ҳижрий 558 (милодий 1163) йили вафот этган.