ВИҚОР
- Жума, Авг 12 2022
- 298 марта кўрилди
Луғатда «босиқлик» деган маъноси бор. Истилоҳда Қилинадиган ишларни шошилмасдан, босиқлик билан, тадбирини топиб бажариш «виқор» дейилади. Бунинг акси енгилтакликдир. Самимий виқор инсон қадрини оширади. Виқор ўзини мутакаббирларча тутиш, дегани эмас. Виқор фикрлаш, қадр-қимматни асраш, илм ва ҳилм қувватидан келиб чиқадиган яхши фазилатдир. Енгилтаклик эса аҳмоқлик ва ақли заифлик нишонасидир. Заруратсиз уёқ-буёққа қараш ёки бориб-келиш, савол ёки жавобда шошқалоқлик, кийим ва қиёфани керагидан ортиқча ясан-тусан қилиш енгилтаклик белгисидир.