ВИТР
- Жума, Авг 12 2022
- 203 марта кўрилди
Луғатда «тоқ» деган маънони билдиради. Истилоҳда хуфтондан то тонг отгунча, яъни тунда ўқиладиган тоқ ракатли намоз «витр» дейилади. Ҳанафий мазҳабида витр намози ўқиш вожибдир, бошқа мазҳаблар вожиб эмас, дейишган. Мазҳабимиз талабига кўра, витр намози хуфтон намози вақтида, уч ракатли қилиб адо этилади ва учинчи ракатда Фотиҳа ва зам сурадан кейин қўллар кўтарилиб такбир айтилгач, Қунут дуоси ўқилади.