close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ВАН-НОЗИОТ

Луғатдаги маъноси «жон олувчи фаришталарга қасам»дир, Қуръони каримнинг етмиш тўққизинчи сураси номи, Маккада нозил бўлган, 46 оятдан иборат. Сура аввалида фаришталар номига қасам ичиш билан қайта тирилиш ҳақ экани таъкидланади ва буни инкор қилган мушрикларнинг ўша кунда қандай ёмон аҳволга тушиб қолишлари ҳақида хабар берилади. Сўнгра Макка кофирларининг туғён ва қайсарликларидан озор чекаётган Пайғамбар алайҳиссаломга таскин-тасалли бериш учун ўзларининг салафларидан бўлмиш Мусо пайғамбар ҳақида ҳикоя қилиниб, ўша зот ҳам Фиръавн ва унинг одамларини Аллоҳнинг динига даъват қилганларида у малъун бу даъватни қабул қилиш ўрнига ўзини худо деб даъво қилгани ва Ҳақ йўлига қарши тургани оқибатида ўзи ҳам, одамлари ҳам ҳалокатга дучор бўлганлари баён этилади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase