close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ВАЗ-ЗОРИЁТ

Луғатда «суриб кетувчи шамолларга қасам» деган маънони билдиради, Қуръони каримнинг эллик биринчи сураси номи, Маккада нозил бўлган, 60 оятли. Сура аввалида Аллоҳ Ўзи яратган тўрт нарса билан қасамёд қилиб, охират диёри ва ундаги жазо-мукофот ҳақ эканини таъкидлайди, ундаги инсонларга нотаниш бўлган жаҳаннам ва жаннатни илоҳий Сўз билан таърифлайди. Бу сурада ҳам ўз қавмининг иймон келтирмаётганидан озурдадил бўлган Пайғамбар алайҳиссаломга таскин-тасалли ва барча инсонларга эслатма-ибрат бўлиши учун ўтган пайғамбарлар ва уларни ёлғончи қилгани сабабли турли азоб-уқубатларга дучор бўлган қавм-қабилалар ҳақидаги ибратли қиссалар зикр қилинган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase