close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ВАДО ХУТБАСИ

Луғатда «Хайрлашув-айрилиқ хутбаси-хитоби» деган маънода. Ҳижрий ўнинчи йилнинг 9-зулҳижжасида (милодий 632 йил 8 март) Пайғамбар алайҳиссалом сўнгги бор ҳаж қилишларида буюк Ислом инқилобининг энг улуғ хутбасини айтдилар. Ўшанда Маккада 124 минг мусулмон тўпланган эди. У зот Қисва деган туяларига миниб, мусулмон умматига тарихий васиятларини қилганлар. Бу хитоб фақат уларгагина эмас, қиёматга қадар келадиган бутун инсониятга қаратилган бўлиб, тарихга «Вадо хутбаси» номи билан кирди. Уни мусулмон умматининг ўзига хос ҳаракат дастури дейиш мумкин.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase