close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Абдуллоҳ ибн Мунир

Имом, пешво, валий, ҳофиз, сўзлари ҳужжат Абу Абдурраҳмон Абдуллоҳ ибн Мунир Марвазий.
Назр ибн Шумайл, Абдураззоқ, Язид ибн Ҳорун, Саъид ибн Омир, Абдуллоҳ ибн Бакр Саҳмий, Ваҳб ибн Жарир, Абу Назр ва уларнинг табақасидагилардан ҳадис ривоят қилганлар. Илм талабида кўп юрт кезганлар, ҳадис эшитганлар. Фазл соҳиби бўлганлар.
У кишидан Бухорий, Термизий, Насаий, Исроил ибн Самайдаъ, Абдон ибн Муҳаммад Марвазий, Ҳубайра ибн Ҳасан Бағавий ва бошқалар ҳадис ривоят қилишган.
Насаий: «Абдуллоҳ ибн Мунир - сиқа», - деганлар.
Фирабрий айтадилар: «Дўстларимиздан бири имом Бухорийнинг: “Абдуллоҳ ибн Мунирдек шахсни кўрмадим”, - деганларини эшитган эканлар».
Фирабрий: «Абдуллоҳ ибн Мунир Фирабрда истиқомат қилганлар ва шу ерда 241 йилда вафот этганлар», - деганлар.
Ҳибатуллоҳ Лалкоий: «Абдуллоҳ ибн Мунир 243 йил рабиъул охир ойида оламдан ўтдилар», - деганлар.
Яъқуб ибн Исҳоқ ибн Маҳмуд Яҳё ибн Бадр Қурашийнинг шундай деганларини эшитганлар: «Абдуллоҳ ибн Мунир намоздан олдин Фирабрда бўлардилар. Намоз вақти кирганда одамлар у кишини “Омул” масжидида кўришарди. Улар: “Абдуллоҳ ибн Мунир сувда юрадилар”, - дейишарди. У кишидан бу ҳақда сўралганда: “Сув устида юришни билмайман. Бироқ Аллоҳ таоло хоҳласа, дарёнинг икки қирғоғини яқинлаштиради ва инсон бир қирғокдан иккинчисига ўтаверади”, - деб жавоб берганлар.
Машғулотдан кейин шогирдлари билан саҳрога чиқардилар. Ишқор олинадиган ўсимликларни тўплаб, уларни бозорда сотар ва шу билан рўзғор тебратардилар. Бир куни шогирдлари билан саҳрога чиққанлари-да, тўсатдан ётган шерни кўриб қолдилар. Ҳамрохдарига: “Сизлар тўхтанглар”, - деб, шернинг ёнига бир ўзлари бордилар. Унга нима деганларини билмадик. Шер ўрнидан турдида, кетди».
Ибн Роҳавайҳдан: «Инсон чўлга озуқасиз чиқиши дурустми?» - деб сўрашганда, у киши: «Агар Абдуллоҳ ибн Мунирдек бўлса, мумкин», -деб жавоб берганлар.
Айтишларича, Абдуллоҳ ибн Мунир абдоллардан бўлган эканлар.

Имом Шамсиддин Заҳабийнинг
"Машҳур даҳолар сийрати" киобидан

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase