close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Абдуллоҳ ибн Муборак

Имом, шайхулислом, замоналарининг олими, тақводорлар пешвоси, ҳофиз, ғозий, кўзга кўринган буюклардан Абу Абдурраҳмон Абдуллоҳ ибн Муборак ибн Возиҳ Ҳанзалий Марвазий. Мавлолари - Туркий. Оналари - хоразмлик. (Бошқа манбаларда оталарининг ҳам Хоразм туркларидан эканликлари айтиб ўтилган).
118 йилда таваллуд топганлар.
Иигирма ёшларидан бошлаб илм талабига киришганлар.
Илк устозлари - Рабиъ ибн Анас Хуросоний. Хуросоний зиндонда бўлганларида иложини топиб, у кишининг олдиларига кириб, қирқтача ҳадис эшитишга муяссар бўлганлар.
141 йилда илм сафарига чиққанлар. Тобеъинлардан дарс олганлар. Анча юртда бўлганлар. Вафотларигача илм ўрганганлар. Ғазотда иштирок этганлар, савдо-сотиқ билан шуғулланганлар, биродарларига Аллоҳ йўли-да эҳсон берганлар, уларни ўз ҳисобларидан ҳажга олиб борганлар.
Сулаймон Таймий, Осим Аҳвал, Ҳумайд Тавил, Ҳишом ибн Урва, Журайрий, Исмоил ибн Абу Холид, Аъмаш, Бурайд ибн Абдуллоҳ ибн Абу Бурда, Холид Ҳаззо, Яҳё ибн Саъид Ансорий, Абдуллоҳ ибн Авн, Мусо ибн Уқба, Ажлаҳ Киндий, Ҳусайн Муаллим, Ҳанзала Садусий, Ҳайва ибн Шурайҳ Мисрий, Каҳмас, Авзоъий, Абу Ҳанифа, Ибн Журайж, Маъ-мар, Саврий, Шуъба, Ибн Абу Зииб, Юнус Айлий, Ҳаммод ибн Зайд, Ҳаммод ибн Абу Сулаймон, Молик, Лайс, Ибн Лаҳийъа, Ҳушайм, Ис-моил ибн Айёш, Ибн Уяйна, Бақиййа ибн Валид ва бошқа кўплардан ҳадис эшитганлар.
Фойдали китоблар тасниф этганлар.
У кишидан Маъмар, Саврий, Абу Исҳоқ Фазорий, Бақиййа, Ибн Ваҳб, Ибн Маҳдий, Абу Довуд, Абдураззоқ ибн Ҳаммом, Қаттон, Аффон, Ибн Маъийн, Ҳиббон ибн Мусо, Абу Бакр ибн Абу Шайба, Яҳё ибн Одам, Абу Усома, Абу Салама Минқарий, Муслим ибн Иброҳим, Абдон, Ҳасан ибн Рабиъ Бувроний, Аҳмад ибн Манеъ, Али ибн Ҳужр, Ҳасан ибн Исо ибн Мосаржис, Ҳусайн ибн Ҳасан Марвазий, Ҳасан ибн Арафа, Ибро-ҳим ибн Мужашшир, Яъқуб Даврақий, айрим устозлари, тенгдошлари ва яна шу қадар кўп киши ҳадис ривоят қилишганки, уларни китобга тушириш анча машаққатлидир.
Аҳли ҳадис ижмоъси билан у кишининг ҳадислари ҳужжат, бутунли-гича олинади. Ривоятлари барча мўътабар ҳадис китобларида мавжуд.
Олий санад билан ривоят қилган ҳадислари бизга етиб келди. У киши билан менинг орамда олтита ровий бор.
Бизга Аҳмад ибн Салома ва бошқалар Абдулмунъим ибн Кулайбдан ха-бар бердилар. У кишига Ибн Баён, у кишига Ибн Махлад, у кишига Исмоил Саффор хабар берган эканлар. У кишига Ибн Арафа, у кишига Абдуллоҳ ибн Муборак ровий Юнус ибн Язид Айлийдан, у киши Зуҳрийдан, у киши Саҳл ибн Саъд Соъидийдан, у киши Убай ибн Каъбдан айтиб берганлар:
«Исломнинг аввалида эр-хотин қовушиш пайтида маний чиқсагина, ғусл вожиб бўларди. Кейинчалик бу насх бўлди (қовушишгандан кейин маний чиқса ҳам, чиқмаса ҳам, албатта ғусл қилиш лозим бўлди)».
Бу ҳадисни имом Термизий «Сунан»ларида Аҳмад ибн Манеъдан, у киши Ибн Муборакдан ривоят қилганлар. Ровийларнинг барчаси сиқа. Лекин битта иллати бор: Саҳлдан Ибн Шиҳоб ҳадис эшитмаганлар.
Абдуллоҳ ибн Муборак Ҳарамайн, Шом, Миср, Ироқ, Жазира ва Ху-росонга сафар қилганлар, кўп жойда ҳадис айтиб берганлар.
Қаънаб ибн Муҳаррир айтадилар: «Ибн Муборак - Тамимга тегишли Бани Абдушшамснинг мавлолари».
Бухорий: «Абдуллоҳ ибн Муборакнинг мавлолари - Бани Ҳанзала», -деганлар.
Аббос ибн Мусъаб «Тарихи Марв» китобларида шундай зикр қилади-лар: «Абдуллоҳ ибн Муборакнинг оналари хоразмлик. Оталари турклар-дан бўлиб, ҳамазонлик Бани Ҳанзала уруғига тегишли бир савдогарга қул эканлар. Ҳамазонга келганларида, Абдуллоҳ ибн Муборак ота-она-ларининг ҳурматларини жойига қўйиб,'улуғлар эдилар».
Бизга Абул Ғаноим Мусаллам ибн Муҳаммад Қайсий ва бошқалар ёз-дирган ҳолатда, у кишига Абул Юмн Киндий, у кишига Абу Мансур Шай-боний хабар бердилар. У кишига Абу Бакр Хатиб, у кишига Абу Абдуллоҳ Аҳмад ибн Аҳмад Сийбий, у кишига Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Ҳаммод ибн Суфён Куфада, у кишига Абул Аббос Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Саъ-ид, у кишига Абдуллоҳ ибн Иброҳим ибн Қутайба, у кишига Муҳаммад ибн Абдулазиз ибн Абу Ризма айтиб берган эканлар. У киши оталаридан, у киши Ибн Муборакдан шундай деганларини эшитган эканлар: «Абу Ҳани-фа отамга қараб: “Бу боланинг онаси сенга садоқатини тўлиқ намоён қи-либди”, - дедилар». Чунки Абдуллоҳ оталарига ниҳоятда ўхшар эканлар.
Абу Ҳафс Фаллос ва Аҳмад ибн Ҳанбал айтадилар: «Ибн Муборак 118 йилда таваллуд топганлар».
Абу Аҳмад Ҳаммодийдан Ҳоким ривоят қилганлар. У киши Муҳаммад ибн Мусо Бошонийдан, у киши Абдон ибн Усмондан Абдуллоҳ ибн Мубо-ракнинг: «Мен 119 йилда туғилганман», - деганларини эшитган эканлар.
Фасавийга Бишр ибн Абул Азҳар қуйидагиларни айтиб берганлар: «Ибн Муборак шундай дедилар: “Абдуллоҳ ибн Идрис мен билан “Су-нан” китоблари ҳақида суҳбат қилдилар. Мен: “Ажамлар бу ҳадислар-нинг ҳаммасини ёд олиб, тўлиқ амал қилолмайдилар. Лекин мен ёшли-гимда - Абу Муслим Хуросоний замонларида қора кийим кийганимни эслайман. Одамларнинг катта-кичик - ҳаммалари қора кийим кийишар-ди”, - дедим». (Мазкур китобда қора кийим кийиш тўғрисидаги ривоят келтирилган.)
Нуъайм ибн Ҳаммод айтадилар: «Абдуллоҳ ибн Муборак кўп вақт уйларида ўтирардилар. У кишидан: “Сиз уйда ўтиришдан зерикмайсиз-ми?” - деб сўрашди. “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зот-нинг саҳобалари билан ўтиришдан қандай зерикай?!” - дедилар».
Аҳмад ибн Синон Қаттон айтадилар: «Менга хабар беришларича, Ҳаммод ибн Зайднинг ҳузурларига келганларида, Ибн Муборакнинг кў-ринишлари бу кишини ажаблантирди. Шунда: “Қаердансиз?” - деб сў-радилар. Ибн Муборак: “Хуросондан - Марвданман”, - деб жавоб берди-лар. Ҳаммод: “Абдуллоҳ ибн Муборакни танийсизми?” - деб сўрадилар. “Ҳа. Танийман”, - дедилар. “У киши ҳозир нима билан машғуллар?” -деб сўрадилар. “Сиз билан гаплашиб турибди”, - деб жавоб бердилар. Ҳаммод ибн Зайд Абдуллоҳ ибн Муборакка салом бердилар ва у кишига ҳурмат-эҳтиром кўрсатдилар».
Исмоил Хутабий айтадилар: «Менга хабар беришларича, Абдуллоҳ ибн Муборак Ҳаммод ибн Зайднинг ҳузурларида бўлган пайтларида, ҳадис аҳли Ҳаммодга: “Абу Абдурраҳмон ибн Муборак бизга ҳадис ай-тиб берсинлар”, - дейишди. Ҳаммод: “Эй Абу Абдурраҳмон, илтимос қилишяпти: буларга ҳадис айтиб берсангиз!” - дедилар. Ибн Муборак: “Субҳаналлоҳ, эй Абу Исмоил, сиз шу ерда бўла туриб, мен ҳадис айта-манми?!” - дедилар. Ҳаммод: “Қасам ичиб айтаманки, шундай қилинг”, -дедилар. Ибн Муборак: “Бизга Абу Исмоил Ҳаммод ибн Зайд ривоят қил-дилар...” - деб фақат Ҳаммоддан эшитган ҳадисларини айтиб бердилар».
Абул Аббос ибн Масруққа Ибн Ҳумайд қуйидагиларни айтиб берган-лар: «Ибн Муборакнинг ҳузурларида бир киши акса урди. Ибн Мубо-рак у кишига: “Акса урганда нима дейиш керак?” - дедилар. У киши: “Алҳамдулиллаҳ”, - деди. Ибн Муборак: “Ярҳамукаллоҳ”, - деб жавоб қайтардилар».
Аҳмад Ижлий: «Ибн Муборак - ҳадис илмида сиқа ва солиҳ киши. Шеър ҳам айтганлар. Қомусий олимлардан», - деганлар.
Аббос ибн Мусъаб айтадилар: «Абдуллоҳ ибн Муборак ҳадис, фиқҳ, араб тили, тарих илмини ўзларида мужассам этган, шижоатли, саховат-пеша, тожир, инсонларни яхши кўрувчи зот эдилар».
Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб Фарро айтадилар: «Хуросон ўзидан бу учтасига ўхшаш олимни вояга етказмаган: Абдуллоҳ ибн Муборак, Назр ибн Шумайл, Яҳё ибн Яҳё».
Усмон Доримий айтадилар: «Нуъайм ибн Ҳаммоддан эшитдим. У киши Яҳё ибн Одамнинг: “Айрим нозик масалаларга дуч келганимда, уни Абдуллоҳ ибн Муборакнинг китобларидан тополмасам, ноумид бў-лардим”, - деганларини эшитган эканлар».
Али ибн Зайд Фароизий шундай деганлар: «Бизга Али ибн Садақа ай-тиб бердилар. У киши Шуъайб ибн Ҳарбнинг: “Абдуллоҳ ибн Муборак ким билан учрашган бўлсалар, улардан афзал эдилар”, - деганларини, Абу Усо-манинг: “Инсонлар орасида амирлар қандай ажралиб турса, муҳаддислар орасида Абдуллоҳ ибн Муборак ҳам шундай ажралиб турардилар”, - деган-ларини эшитган эканлар».
Умар ибн Мудрикка Қосим ибн Абдурраҳмон, у кишига Ашъас ибн Шуъ-ба Миссисий айтиб берганлар: «Ҳорун Рашид Раққага келдилар. Одамлар кавушларининг иплари узилиб, йиртилиб кетишига ҳам қарамасдан, Аб-дуллоҳ ибн Муборакнинг орқаларидан югурардилар. Чанг-тўзон кўтарил-ди. Шунда Ҳорун Рашиднинг оналари қасрдан туриб бу ҳолатни кўрдилар ва: “Бу нима?” - деб сўрадилар. “Хуросонлик бир олим келганлар”, - де-йишди. Ҳоруннинг оналари: “Аллоҳга қасамки, ҳақиқий подшохдик мана шу. Миршаблар ва амалдорлар билан одам тўплаган Ҳоруннинг подшохди-ги бунинг олдида ҳеч нарса эмас”, - дедилар».
Усмон ибн Хурразозга Муҳаммад ибн Ҳайён, у кишига Абдурраҳмон ибн Зайд Жаҳзамий қуйидагиларни айтиб берганла^: «Авзоъий мендан: “Ибн Муборакни кўрганмисан?” - деб сўрадилар. “Иўқ”, - дедим. “Кўр-ганингда эди, кўзларинг қувонарди”, - дедилар».
Абдулазиз ибн Абу Ризма айтадилар: «Шуъба менга: “Сиз тарафлар-дан бизга Абдуллоҳ ибн Муборакдек киши келмади”, - дедилар».
Дағулийга Абдулмажид ибн Иброҳим, у кишига Ваҳб ибн Замъа, у кишига Муъоз ибн Холид қуйидагиларни айтиб берганлар: «Исмоил ибн Айёшга Абдуллоҳ Ибн Муборакни таърифлаганимда, у киши: “Ер юзида Абдуллоҳ ибн Муборакдек киши йўқ. Аллоҳ таоло яратган барча яхши хислат борки, улар Абдуллоҳ ибн Муборакда мужассамдир. Менга дўстларим айтиб беришди. Улар Ибн Муборак билан Мисрдан Маккага борибдилар. Сафар давомида Ибн Муборак уларга зиёфат берибдилар. Ўзлари эса рўзадор эканлар”, - дедилар».
Ҳокимга Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Умар хабар бергандилар. У ки-шига Муҳаммад ибн Мунзир, у кишига Умар ибн Саъид Тоий, у кишига Умар ибн Ҳафс Сўфий Манбажда қуйидагиларни айтиб берган эканлар: «Абдуллоҳ ибн Муборак Бағдоддан Массиса томонга қараб йўлга чиққилар. У кишига бир неча сўфийлар ҳамроҳ бўлишди. Ибн Муборак уларга: “Эй биродарлар, сизга бошқалар эҳсон қилишларини ёқтирмайсизлар”, -деб, ёрдамчилардан бирига: “Эй бола, тоғора олиб кел”, - дедилар. Тоғо-ра олиб келинди. Устини рўмол билан ёпиб: “Кимнинг нимаси бўлса, рў-мол тагига ташласин”, - дедилар. Кимлардир ўн дирҳам, яна кимлардир йигирма дирҳам ташлашди. Массисагача уларга зиёфат бериб бордилар. У ерга етганларида: “Бу ер - хавфли жой. Қолган молни тақсимлаймиз”,
-    деб ҳар кишига йигирма динордан бердилар. Баъзилари: “Эй Абу Аб-дурраҳмон, айримларимиз йигирма дирҳам бергандик-ку?” - деб ҳайрат-ланганларида, у киши: “Ғозийнинг молига Аллоҳ таоло барака беришига ишонмайсизларми?!” - дедилар».
Хатибга Умар ибн Иброҳим ва Абу Муҳаммад Халлол хабар берганлар. Уларга Исмоил ибн Муҳаммад ибн Исмоил котиб, у кишига Аҳмад ибн Ҳасан Муқрий айтиб берган эканлар. У киши Абдуллоҳ ибн Аҳмад Давра-қийдан, у киши Муҳаммад ибн Али ибн Ҳасан ибн Шақикдан, у киши ота-ларидан қуйидагиларни эшитган эканлар: «Абдуллоҳ ибн Муборак ҳажга кетмоқчи бўлиб турганларида, марвлик дўстлари ёнларига келиб: “Сиз билан бирга ҳажга бормоқчимиз”, - дейишди. Абдуллоҳ ибн Муборак: “Ҳажга сарфлайдиган пулларингизни олиб келинглар”, - дедилар. Улар пулларини келтиришганда, сандиққа солиб, қулфлаб қўйдилар. Ижарага карвон ёлладилар. Марвдан Бағдодгача уларни лаззатли таомлар, ширин-ликлар билан зиёфат қилиб бордилар. Бағдоддан чиройли либослар олиб бериб, шодон кайфиятда йўлга чиқдилар. Пайғамбаримизнинг шаҳарлари
-    Мадинага етиб борганларида, уларнинг ҳар биридан: “Уйдагиларингиз сизлардан Мадинадан нима сотиб олиб келишни илтимос қилишган эди?”
-    деб сўрадилар. Улар: “У нарса, бу нарса...” - дейишди. Айтилган нарса-ларни олиб бергач, Мадинадан Макка томон жўнадилар. Ҳажни адо этиш-гач, уларнинг ҳар биридан: “Сизга уйдагиларингиз Маккадан нималар келтиришни тайинлашган?” - деб сўрадилар. Улар: “У нарса, бу нарса...”
-    дейишди. Ҳаммаларига айтган нарсаларини харид қилиб бердилар. Мак-кадан то Марвгача сафар харажатларини ҳам тўлаб келдилар. Барчаларини хонадонларига бирма-бир етказиб қўйдилар. Уч кун ўтгач, катта зиёфат уюштириб, ҳар бирларига сарпо бердилар. Еб-ичиб, хурсанд кайфиятда бўлишгач, сандиқни келтириб, ичидан ҳар бирларининг номлари ёзиб қў-йилган ҳамёнларини ўзларига қайтариб бердилар».
Ходимларидан бирлари хабар беришларича, Абдуллоҳ ибн Муборак охирги сафарларида зиёфат уюштириб, одамларга йигирма беш хонтахта фолуда ҳалвосидан тортиқ қилганлар.
Бизга хабар беришларича, Фузайл ибн Иёзга Ибн Муборак: “Агар сиз ва дўстларингиз бўлмаганингизда, мен тижорат билан шуғулланмас эдим”, - дебдилар. У киши ҳар йили фақирларга юз минг дирҳам садақа килар эканлар.
Али ибн Хашрамга Салама ибн Сулаймон қуйидагиларни айтиб бер-ганлар: «Бир киши Ибн Муборакнинг ҳузурларига келиб, қарзини узиб кўйишларини илтимос қилди. Ибн Муборак қарздорга кўмаклашиш ҳа-кида хат ёзиб бердилар. Хатни олгач, ходим ундан: “Қарзинг қанча?” -деб сўради. “Етти юз дирҳам”, - деди қарздор. Абдуллоҳ ибн Муборак хатда унга етти минг дирҳам берилишини тайинлаган эканлар. Шунда ходим Абдуллоҳ ибн Муборакнинг ҳузурларига кириб: “Ғалла тугади”, - деди. Абдуллоҳ ибн Муборак: “Агар ғалла тугаган бўлса, умр ҳам поё-нига етибди. Мен ёзганни унга бер”, - деб айтганлар».
Муҳаммад ибн Мунзирга Яъқуб ибн Исҳоқ, у кишига Муҳаммад ибн Исо қуйидагиларни айтиб берган эканлар: «Ибн Муборак Тарасусга кўп катнардилар. Раққадаги саройга тушардилар. Бир йигит у кишининг ҳу-зурларига кириб чиқар, ёрдам берар ва ҳадис эшитарди. Абдуллоҳ ибн Муборак бир сафар ўша ерга келиб, йигитни кўрмадилар. У ердан тезда сафарга чиқиб кетдилар. Қайтганларидан кейин йигит ҳақида сўрадилар. Унинг ўн минг дирҳам қарзи борлиги сабабли қамалганлигини айтишди. Абдуллоҳ ибн Муборак йигитнинг кимдан қарздорлигини аниқлаб, ўн минг дирҳам тўладилар ва то тирик эканлар, буни ҳеч кимга айтмасликка касам ичтирдилар. Иигит қамоқдан чиқарилди. Абдуллоҳ ибн Муборак тунда сафарга чиққан эдилар. Йигит Раққадан икки марҳала йўл билан Абдуллоҳ ибн Муборакка етиб олди. Ибн Муборак: “Эй йигит, қаерда эдинг? Сени кўрмадик?” - деб сўрадилар. У: “Эй Абу Абдурраҳмон, карздорлигим сабаб зиндонда эдим”, - деди. Ибн Муборак: “У ердан кандай қутулдинг?” - деб сўрадилар. Йигит: “Биров келиб, менинг но-мимдан қарзимни тўлаб қўйибди. Унинг кимлигини билмайман”, - деди. Ибн Муборак: “Аллоҳга шукр қил”, - дедилар. Йигит Ибн Муборакнинг бу ишларини у кишининг вафотларидан кейингина эшитди».
Абул Аббос Саррож Иброҳим ибн Башшордан қуйидагиларни эшит-ганлар. У кишига буни Али ибн Фузайл айтиб берганлар: «Отам Ибн Муборакка: “Сиз бизни зоҳид бўлишга, камига қаноат қилишга, бори би-лан кифояланишга ундайсиз. Лекин ўзингиз тижорат қиласиз. Буни қан-дай тушунса бўлади?!” - дедилар. Абдуллоҳ ибн Муборак: “Эй Абу Али, мен юзимнинг ёруғ бўлиши, шаънимни сақлаш, Роббимнинг тоатига ма-дад бериши учун тижорат қиламан”, - дедилар. Отам: “Эй Ибн Муборак, агар тижорат ҳалол бўлса, қолганлари ҳам ҳалол бўлади”, - дедилар».
Фатҳ ибн Сахруфга Аббос ибн Язид, у кишига Ҳиббон ибн Мусо айтиб берганлар: «Ибн Муборак молларининг ўз шаҳарларидан бошқа шаҳар-ларга кўпроқ тарқатилаётгани учун маломат қилинганда, у киши: “Мен шундай кишиларни биламанки, улар фазилат ва садоқат соҳиблари бўлиб, одамларнинг ҳадисга эҳтиёжлари борлигини билиб, ҳадис билан машғул бўлдилар ва муҳтож бўлиб қолдилар. Уларни ўз ҳолларига ташлаб қўйсак, илмлари зое бўлади. Уларни қўллаб-қувватласак, Муҳаммад алайҳисса-ломнинг умматларига бу илмни ёйишади. Мен пайғамбарликдан кейин илм тарқатишдан кўра афзалроқ амални билмайман”, - дедилар».
Аббос Дуврий айтадилар: «Яҳёнинг: “Мен фақат Аллоҳ учун ҳадис ривоят қилган ва шу билан машғул бўлган олти кишинигина биламан. Улардан бири Ибн Муборакдир”, - деганларини эшитдим».
Абу Ҳотим айтадилар: «Бизга Ибн Таббоъ Ибн Маҳдийнинг: “Буюк-лар тўрттадир: Суфён, Молик, Ҳаммод ибн Зайд ва Ибн Муборак”, - де-ганларини айтиб бердилар».
Ибн Махдий айтадилар: «Мен Суфёндан кўра ҳадисларни билгувчи-роқ, Моликдан кўра ақли гўзалроқ, Шуъбадан кўра зоҳидроқ, Ибн Мубо-ракдан кўра умматга насиҳатгўйроқ олимни билмайман».
Муҳаммад ибн Мусанно айтадилар: «Абдурраҳмон ибн Махдийнинг: “Кўзларим тўрт кишидек улуғни: ҳадисда Саврийдан ҳофизроғини, Шуъбадан зоҳидроғини, Моликдан оқилроғини, Ибн Муборакдан наси-ҳатгўйроғини кўрмади”, - деганларини эшитдим».
Абу Нашитнинг айтишларича, у киши Нуъайм ибн Ҳаммоднинг шун-дай деганларини эшитган эканлар: «Ибн Маҳдийдан: “Ибн Муборак аф-залми ёки Суфён Саврийми?” - деб сўрадим. “Ибн Муборак афзал”, -деб жавоб бердилар. Мен: “Одамлар бу сўзингизнинг аксини айтишади”, - дедим. Ибн Маҳдий: “Одамлар у кишини синаб кўришмаган. Мен Ибн Муборакдек одамни кўрмадим”, - дедилар».
Нуҳ ибн Ҳабиб айтадилар: «Бизга Ибн Махдий: “Замоналарининг бе-назир ягонаси Ибн Муборак айтиб бердилар”, - деб ҳадис ривоят қилар-дилар».
Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Қосим ибн Муҳриз айтадилар: «Яҳё ибн Маъийндан эшитдим. У киши Ибн Маҳдийнинг: “Ибн Муборак Суфён Саврийдан кўра олимроқ”, - деганларини эшитган эканлар».
Муҳаммад ибн Аъян айтадилар: «Абдурраҳмон ибн Махдийнинг ҳу-зурларида муҳаддислар тўпланишди. Улар Ибн Махдийдан: “Саврий билан ўтиргансиз. У кишидан ва Ибн Муборакдан ҳадис эшитгансиз. Қайси бирлари устунроқ?” - деб сўрашди. “Суфён ҳеч бўлмаганда бир кун Абдуллоҳдек бўлишга уриниб кўрсалар ҳам, бунинг уддасидан чи-қолмасдилар”, - дедилар».
Ибн Абул Аввом айтадилар: «Бизга отам айтиб бердилар. У киши Шуъайб ибн Ҳарбнинг: “Суфён: “Бутун умримнинг ҳеч бўлмаса бир йили Абдуллоҳ ибн Муборакникидек бўлишини хоҳлайман. Лекин бунинг уддасидан чиқолмайман. Уч кун ҳам у кишидек бўлолмайман”, -дедилар”, - деганларини эшитган эканлар».
Муҳаммад ибн Мунзирга Иброҳим ибн Баҳр Дамашқий, у кишига Имрон ибн Мусо Тарасусий айтиб берганлар: «Бир киши Суфёндан: “Сиз қаердансиз?” - деб сўраганда: “Машрикданман”, - дедилар. Яна: "Сизларда машриқ аҳлининг зўр олими борми?” - деб сўралди. Суфён: "Ким у киши?” - деб сўрадилар. “Абдуллоҳ ибн Муборак” деган жавоб бўлди. Суфён: “Ҳа, у киши - нафақат машриқ, балки мағрибнинг ҳам олими”, - дедилар».
Муҳаммад ибн Мунзирга Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Ҳусайн Қура-ший, у кишига Аҳмад ибн Абда қуйидагиларни айтиб берган эканлар: «Фузайл, Суфён ва бир неча шайх Масжиди Ҳаромда ўтирган эдилар. Шунда Ибн Муборак кўриндилар. Суфён: “Бу киши - машриқ аҳлининг олими”, - деган эдилар, Фузайл: “Машриқ, мағриб ва уларнинг ўртаси-даги юртларнинг ҳам олими - бу киши”, - деб қўшиб қўйдилар».
Али ибн Зайдга Абдурраҳмон ибн Абу Жамил қуйидагиларни ай-тиб берган эканлар: «Маккада Абдуллоҳ ибн Муборакнинг давраларида эдик. У кишига: “Эй машриқ олими, бизга ҳадис айтиб беринг”, - де-дик. Яқинимизда ўтирган Суфён буни эшитиб: “Сизларга вой бўлсин. Бу киши машриқу мағриб ва уларнинг ўртасидаги юртларнинг ҳам олими-дирлар”, - дедилар».
Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Қуҳзоз айтадилар: «Мен Абул Вазир-нинг: “Суфён ибн Уяйнанинг ҳузурларига келдим. У кишига: “Бу киши -Абдуллоҳнинг ворислари”, - дейишганда: “Аллоҳ Абдуллоҳни раҳмат айласин. Ҳуросонда унақаси қолмади”, - деганларини эшитдим».
Аҳмад ибн Абул Ҳаворийга Абу Исмат қуйидагиларни айтиб берган-лар: «Мен Суфён ва Фузайл ибн Иёзни кўрдим. Ибн Муборакнинг вафот-ларидан кейин Суфён Фузайлга қараб: “Эй Абу Али, қандай зот ўтиб кет-дилар-а?!” - деганларида, у киши: “Эй Абу Муҳаммад, Ибн Муборакдан кейин у кишидан уяладиганларгина қолишди”, - деган эканлар».
Муҳаммад ибн Махлад айтадилар: «Бизга Абдусамад ибн Ҳумайд ай-тиб бердилар. У киши Абдулваҳҳоб ибн Абдулҳакимнинг: “Ибн Мубо-ракнинг вафотлари хабарини эшитган мўминлар амири Ҳорун: “Олимлар саййиди вафот этибдилар”, - дедилар”, - деганларини эшитган эканлар».
Мусайяб ибн Возиҳ айтадилар: «Мен Абу Исҳоқ Фазорийнинг: “Ибн Муборак барча мусулмонларнинг имомидирлар”, - деганларини эшитган-ман. Абу Исҳоқнинг бу сўзлари “Уз асрларидаги мусулмонлар пешвоси” деб тушунилади».
Мусайяб: «Абу Исҳоқни Ибн Муборакнинг ҳузурларида чўккалаб ўтириб, савол сўраётган ҳолатда кўрганман», - деганлар.
Сувайт ибн Насрнинг котиблари Абу Ваҳб Аҳмад ибн Рофеънинг ай-тишларича Али ибн Исҳоқ ибн Иброҳимнинг шундай деганлар: “Ибн Уяйна: “Саҳобаларнинг ва Абдуллоҳнинг ишларига, яъни ҳаёт йўлларига назар солдим: саҳобаларнинг Абдуллоҳ ибн Муборакдан устунликлари - Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суҳбатларидан баҳраманд бўл-ганлари ва у киши билан бирга ғазот қилганлари экан”, - дедилар».
Маҳмуд ибн Волон айтадилар: «Аммор ибн Ҳасаннинг Абдуллоҳ ибн Муборакни мадҳ этиб ёзган шеърларини эшитдим:

Гар Абдуллоҳ тунда Марвдан кетсалар,
У зот билан кетар бундан нур, чирой.
Қайда эшитсангиз олимлар зикрин,
Улар - юлдузлару Абдуллоҳдир ой».

(Китобдаги шеърларнинг ўзбекчалаштирилган насрий матни маз-мунининг назмий баёни муҳаррир Насруллоҳ Шукруллоҳ ўгли ҳаламига мансуб.)
Ҳошим ибн Марсад айтадилар: «Бизга Усмон ибн Толут айтиб берди-лар. У киши Али ибн Мадинийнинг: “Илм чўққиси икки киши: Абдул-лоҳ ибн Муборак ва Яҳё ибн Маъийн билан эгалланди”, - деганларини эшитган эканлар».
Аҳмад ибн Яҳё ибн Жоруд айтадилар: «Али ибн Мадиний: “Абдур-раҳмон ибн Махдий ва Яҳё ибн Одамдан кўра Абдуллоҳ ибн Муборак-нинг илмлари чуқур эди”, - дедилар».
Абу Салама Табузакий айтадилар: «Саллом ибн Абу Мутеънинг: “Машрикда Абдуллоҳ ибн Муборакдек киши қолмади”, - деганларини эшитдим».
Иброҳим ибн Абдуллоҳ ибн Жунайд айтадилар: «Яҳё ибн Маъийн-нинг мажлисларида Абдуллоҳ ибн Муборак зикр қилинганларида, ким-дир: “У киши ҳадис ҳофизи бўлмаганлар”, - деди. Шунда Яҳё ибн Маъ-ийн: “Абдуллоҳ ибн Муборак (Аллоҳ у кишини раҳмат қилсин) ниҳоятда зийрак, ривоятлари аниқ, сиқа, саҳиҳ ҳадислар олими эдилар. У киши-нинг йигирма ёки йигирма бир минг ҳадис тўпланган китоблари бор эди”, - дедилар».
Абу Маъшар Ҳамдавайҳ ибн Хаттоб Бухорий айтадилар: «Наср ибн Муғийра Бухорийдан эшитдим. У киши Иброҳим ибн Шаммоснинг:
"Одамларнинг фақиҳроғи - Ибн Муборак, тақводорроғи - Фузайл, ҳо-физроғи - Вакиъ ибн Жарроҳ”, - деганларини эшитган эканлар».
Аҳмад ибн Абу Хайсама айтадилар: «Яҳё ибн Маъийн Суфённинг ше-рикларини зикр қилганларида, ушбу беш кишини Ибн Муборакдан бош-лаб санадилар: Ибн Муборак, Вакиъ, Яҳё, Ибн Махдий, Абу Нуъайм».
Жаъфар ибн Абу Усмон айтадилар: «Ибн Маъийндан: “Агар Қаттон ва Вакиънинг фикрлари икки хил чиқса, нима қиламиз?” - деб сўрага-нимда: “Яҳё Қаттоннинг сўзлари олинади”, - дедилар. “Абдурраҳмон ва Яхёнинг фикрлари икки хил бўлса-чи?” - деганимда: “Уларнинг орала-рига ҳакам лозим бўлади”, - дедилар. Мен: “Абу Нуъайм ва Абдурраҳ-моннинг фикрлари икки хил чиқса-чи?” - деб сўрадим. У киши: “Улар-нинг ҳам ораларига ҳакам лозим бўлади”, - деб жавоб бердилар. “Аш-жаъий-чи?” - дедим. У киши: “Ашжаъий вафот этганлар. Узлари билан бирга ҳадислари ҳам кетган”, - дедилар. “Ибн Муборак-чи?” - дедим. “У киши ҳадисда мўминлар амиридир”, - дедилар».
Маҳмуд ибн Волон айтадилар: «Муҳаммад ибн Мусодан эшитдим. У киши Иброҳим ибн Мусонинг шундай деганларини эшитган эканлар: "Яҳё ибн Маъийннинг ҳузурларида эдим. Бир киши келиб: “Маъмарнинг хадисларини мукаммалроқ билувчи ким? Ибн Муборакми ёки Абдураз-зокми?” - деди. Яҳё ёнбошлаган ҳолда эдилар. Ўтириб олдилар-да: “Ибн Муборак Абдураззоқдан ҳам ва ўз замоналаридаги барча олимлардан ҳам яхшироқ. Абдуллоҳ ибн Муборак мусулмонларнинг саййидларидан бўлганлар”, - дедилар».
Иброҳим Ҳарбийдан: «Маъмарнинг шогирдларининг фикрлари их-тилофли чиқса, кимнинг фикрини оламиз?» - деб сўрашганда, у киши: «Сўз Ибн Муборакники бўлади», - деб жавоб берибдилар.
Дағулийга Яҳё ибн Закариё, у кишига Муҳаммад ибн Назр ибн Мусо-вир, у кишига оталари айтиб берганлар: «Ибн Муборакдан: “Сиз ҳадис ёзишда бирор марта эҳтиётсизлик қилиб қўймаганмисиз”, - деб сўрадим. У кишининг ранглари ўзгариб: “Бу нима деганингиз? Ҳар сафар китоб кўрганимда, ҳадисларнинг саҳиҳ ва заифлигини қалбан сезиб турардим”, - деб жавоб берган эканлар».
Ҳасан ибн Исога Ибн Муборакнинг дўстлари Сахр қуйидаги воқеани айтиб берганлар: «Мен билан Ибн Муборак бошланғич мактабга борар-дик. Бир киши узоқ амри маъруф қилди. Амри маъруф тугагач, Ибн Му-борак: “Мен бу кишининг ҳамма гапларини ёдлаб олдим”, - дедилар. Бу гапни эшитиб қолган бир киши: “Айтиб бер-чи?” - деди. Ибн Муборак айтиб бердилар. Ҳақиқатан, ҳаммасини ёд олган эканлар».
Нуъайм ибн Ҳаммод Ибн Муборакнинг: «Отам: “Агар сенда бирор китоб кўрсам, ёқиб юбораман”, - дедилар. Шундан сўнг ҳамма нарсани ёд оладиган бўлдим», - деганларини эшитган эканлар.
Абу Ваҳб Муҳаммад ибн Музоҳим айтадилар: «Ибн Муборакнинг бирор ровийдан айтган ҳадисларини эшитиб олиб, буни Ибн Муборакнинг номла-ридан эмас, ўша ровийнинг номидан ривоят қилган одамга ажабланаман».
Ибн Хирош: «Абдуллоҳ ибн Муборак Марвазий - сиқа», - деганлар.
Қосим ибн Муҳаммад ибн Аббод айтадилар: «Сувайд ибн Саъийднинг шундай деганларини эшитганман: “Абдуллоҳ ибн Муборакни Маккада кўр-дим. Замзам ёнига бориб, сув сўрадилар. Сўнгра қиблага юзланиб: “Пар-вардигор, менга Ибн Абул Мавол айтиб бердилар. У кишига Муҳаммад ибн Мункадир, у кишига Жобир, у кишига Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Замзам сувини ким нима ниятда ичса, ўшанга эришади”, - деб айтган эканлар. Мен бу сувни қиёмат кунидаги чанқоқликдан сақланиш учун ичаман”, - дедилар ва Замзам сувини ичдилар».
Ибн Абу Мавол - Ибн Муаммал Абдуллоҳ Маккийдир. Мазкур ҳадис шу кишининг номлари билан машҳур. Лекин Ибн Муаммал заифлардан. У киши Абу Зубайрдан, у киши эса Жобирдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳар’ нима бўлганда ҳам, Ибн Муборакнинг ҳадислари - фард, мункар. Бу ҳадисни Сувайддан бошқалар ҳам ривоят қилишган. Жумладан, Ибн Аббоддан Маёнажий ҳам ривоят қилганлар.
Абу Аҳмад Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб Абу Муҳаммад Халилнинг шундай деганларини эшитганлар: «Абдуллоҳ ибн Муборак Макка томон чиқсалар, қуйидаги шеърни айтардилар:

Ҳаётдан нафрат, қўрқинч Худойимдан,
Мени бу йўлга чиҳарди жойимдан.
Қадрим ўлчашни истасам, ажабо,
Қасам: йўқ пулга арзирлик ҳеч вақо».

Нуъайм ибн Ҳаммод айтадилар: «Ибн Муборак “Риқоқ” китобини ўқисалар, кўп йиғлашдан гўёки бўғзига пичоқ тортилган ҳўкиздек бў-лардилар. Бирортамиз у кишидан бирор нарса сўрашга журъат эта олсак, уни берардилар».
Абу Ҳотим Розийга Абда ибн Сулаймон Марвазий қуйидагиларни ай-тиб берган «Рум диёрида Абдуллоҳ ибн Муборак билан ғазотга чиқдик.
Душман билан юзма-юз бўлдик. Икки саф бир-бири билан яқинлашган-да. ёғий томондан бир киши чиқиб, яккама-якка олишувга одам чорлади. У биз томондан чиққан йигитни ўлдирди. Сўнгра иккинчиси чикди. Уни хам ўлдирди. Кейин яна бири чиқди. Уни ҳам ўлдирди. Яна олишувга одам чақирди. Бир киши чиқиб, бирор соат олишгач, душманни ўлдирди. Ғолибни одамлар ўраб олишди. Қарасам, у киши Абдуллоҳ ибн Муборак эканлар. Юзларини енглари билан беркитиб, ўзларини танитмасликка ҳаракат қилардилар. Мен енгларини тортиб қарадим ва: “Бу киши - Аб-дуллоҳ ибн Муборак!” - дедим. У киши: “Эй Абу Амр, сен мени шарман-да қилувчиларданмисан?!” - дедилар».
Аббос ибн Мусъаб айтадилар: «Шерикларимдан бири Абу Ваҳбнинг: "Абдуллоҳ ибн Муборак кўзи ожиз бир одамнинг ёнидан ўтаётганлари-да, у киши: “Дуо қилсангиз, Аллоҳ таоло менга кўзларимнинг нурини кайтарса”, - дебди. Абдуллоҳ ибн Муборак дуо қилганларидан кейин, Атлоҳ у аъмога кўз нурини қайтарибди. Мен уни кўрганман”, - деганла-рини эшитган экан».
Абу Ҳассон Исо ибн Абдуллоҳ Басрий Ҳасан ибн Арафанинг шундай де-ганларини эшитганлар: «Менга Абдуллоҳ ибн Муборак: “Шомдалигимда бир кишидан қаламини вақтинчалик олдим. Уни қайтариб бериш ёдимдан кўтарилибди. Марвга келиб қарасам, қалам менда қолиб кетган экан. Шом-га бориб, уни эгасига қайтардим”, - деб айтиб бердилар».
Асвад ибн Солим: «Ибн Муборак ибрат бўладиган пешво, суннатда одамларнинг собитроқларидан эдилар. Агар бирор киши Ибн Муборак хақларида ноўрин гап гапирса, ундай кишининг мусулмонлигига шубҳа билан қаранглар», - деганлар.
Бизга Абул Маъолий Аҳмад ибн Исҳоқ ибн Муҳаммад Мисрий хабар бердилар. У кишига котиб Фатҳ ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Бағдодда, у кишига қози Абул Фазл Муҳаммад ибн Умар, Абу Ғолиб Муҳаммад ибн Али ибн Доя ва Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад Тароифий ха-бар берганлар...
Бизга Яҳё ибн Абу Мансур ва Али ибн Аҳмад ёздирдилар. Уларга Умар ибн Табарзад, у кишига Абу Мансур Муҳаммад ибн Абдулмалик Муқрий, у кишига Яҳё, у кишига Умар ибн Муҳаммад, у кишига Яҳё ибн Али ибн Тарроҳ, Абдухолиқ ибн Абдусамад ва Абу Ғолиб ибн Банно хабар берганлар...
Бизга Абул Мирҳаф Миқдод ибн Абул Қосим Қайсий, у кишига Ибн Муҳаммад Раззоз хабар берганлар...
Бизга Мусаллам ибн Муҳаммад ибн Аллон (ўз китобларидан) ва бош-калар хабар бердилар. Уларга Довуд ибн Аҳмад ибн Муҳаммад Вакил, у кишига Абул Фазл Урмавий хабар берганлар, У кишига Фахр Али ибн Бухорий ёзиб юборганлар: «Бизга Неъмат бинти Али ибн Яҳё ибн Али, у кишига боболари хабар берганлар...»
Юқорида зикр этилганларнинг ҳаммалари айтишади: «Бизга Абу Жаъ-фар Муҳаммад ибн Аҳмад Муаддил, у кишига Абул Фазл Убайдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Зуҳрий, у кишига Жаъфар ибн Муҳаммад Фирёбий, у кишига Муҳаммад ибн Ҳасан Балхий Самарқандда 226 йилда, у кишига Абдуллоҳ ибн Муборак, у кишига Ибн Лаҳийъа, у кишига Абул Мусъаб Мишраҳ ибн Ҳоъон саҳобий Уқба ибн Омир Жуҳанийдан хабар берганлар. У киши На-бий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
1*}!/ ^»\    у^\
“Умматимнинг кўп мунофиқлари қориларидан, яъни ўқимишлилари-дан бўлади”, - деганларини ривоят қилганлар».
Бошқа санадда Фирёбийга Қутайба ибн Саъийд, у кишига Ибн Ла-ҳийъа ушбу ҳадисни Мишрахдан ривоят қилган эканлар.
Яна бошқа санадда Фирёбийга Абу Бакр Саъийд ибн Яъқуб Толиқоний, у кишига Абдуллоҳ ибн Муборак Авзоъийдан, у киши Ҳорун ибн Риобдан айтиб берганлар: «Абдуллоҳ ибн Амр вафотлари яқинлашганда: “Қурайш-лик фалончини ҳузуримга чақиринглар. У қизимга совчи юборганида, мен ваъда бергандек бўлган эдим. Аллоҳнинг ҳузурига мунофиқликнинг учдан бирини кўтариб бормайин. Сизлар гувоҳ бўлинглар, қизимни у кишига уза-тишга розиман”, - деганлар».
Ҳорун - сиқа. Лекин Абдуллоҳ ибн Амр билан учрашмаганлар.
Аҳмад ибн Ҳанбал: «Ўз замонларида Абдуллоҳ ибн Муборакдек илм талабида бўлган киши йўқ эди», - деганлар.
Шуъба: «Бизга Ибн Муборакдек олим келмади», - деганлар.
Абу Усома айтадилар: «Илм талабида Ибн Муборакдан кўра ғайрат-ли инсонни кўрмадим. Подшоҳлар халқ ичида қай даражада бўлишса, у киши муҳаддислар ичида шундай даражада улуғ эдилар».
Абдуллоҳ ибн Муборакнинг мавлолари Ҳасан ибн Исо ибн Мосаржис шундай деганлар: «Фазл ибн Мусо, Махлад ибн Ҳусайн каби бир неча олим йиғилишиб: “Келинглар, Ибн Муборакнинг яхши фазилатларини санайлик: олимлик, фақиҳлик, адиблик, тилчилик, зоҳидлик, фасоҳат, шоирлик, кечалари қоимлик, ибодат, ҳаж, ғазот, ботирлик, чавандозлик, бақувватлик, беҳуда сўздан сақланиш, холислик, шериклари билан муро-саю мадора”, - дедилар».
Нуъайм ибн Ҳаммод айтадилар: «Ибн Муборакка бир киши: “Кеча Қуръони каримни бир ракъатда ўқиб чиқдим”, - деди. Ибн Муборак: “Мен шундай кишини биламанки, у кеча тун бўйи “Алҳакумут така-сур...” оятидан нарига ўтолмади”, - дедилар. Бу киши ўзлари эдилар».
Аббос ибн Мусъаб айтадилар: «Менга Иброҳим ибн Исҳоқ Буноний Абдуллоҳ ибн Муборакнинг: “Тўрт минг устоздан илм олдим. Мингта шайхдан ҳадис ривоят қилдим”, - деганларини айтиб бердилар. Мен уларни санаб, саккиз юзталарини топишга эришдим».
Ҳабиб Жаллоб айтадилар: «Абдуллоҳ ибн Муборакдан: “Инсонга бе-рилган энг яхши нарса нима?” - деб сўрадим. “Туғма ақл”, - дедилар. “У бўлмаса-чи?” - дедим. “Гўзал одоб”, - дедилар. “У ҳам бўлмаса-чи?” -дедим. “Тўғри маслаҳат берувчи дўст”, - дедилар. “У ҳам бўлмаса-чи?” - дедим. “Жим туриш”, - дедилар. “У ҳам бўлмаса-чи?” - дедим. “Тез ўлиш”, - дедилар».
Абдон ибн Усмон ривоят қиладилар: «Абдуллоҳ ибн Муборак: “Агар инсоннинг яхшилиги ёмонлигидан кўпроқ бўлса, ёмонликлари зикр қи-линмайди. Агар ёмонликлари яхшиликларидан кўпроқ бўлса, яхшилик-лари зикр қилинмайди”, - дедилар».
Нуъайм айтадилар: «Ибн Муборакнинг: “Илм ўрганмасдан туриб, из-затталаб бўлувчилардан ажабланаман”, - деганларини эшитдим».
Убайд ибн Жаннод айтадилар: «Ато ибн Муслим мендан: “Ибн Мубо-ракни кўрганмисиз?” - деб сўрадилар. “Ҳа, кўрганман”, - дедим. “Ундай бўлса, у кишига ўхшашини кўрмагансиз ва кўрмайсиз ҳам”, - дедилар».
Убайд ибн Жаннод айтадилар: «Умарийнинг: “Бугунги кунда Абдул-лоҳ ибн Муборакдан бошқа одам имомликка муносиб эмас деб ўйлай-ман”, - деганларини эшитдим».
Муътамир ибн Сулаймон: «Мен Ибн Муборакдек инсонни кўрмадим. Бошқалардан тополмаган барча нарсангизни у кишидан албатта топа-сиз», - деганлар.
Шақиқ Балхий шундай деганлар: «Ибн Муборакдан: “Намоздан сўнг нима учун биз билан суҳбатлашиб ўтирмайсиз?” - деб сўраганларида: “Мен саҳобалар ва тобеъинлар билан ўтириб, уларнинг илмларидан баҳ-раманд бўламан. Сизлар билан ўтириб нима қиламан? Сизлар ғийбат ҳам киласизлар”, - деб жавоб бердилар».
Ибн Муборак: «Сизларнинг суянчиқларингиз суннат бўлсин. Менинг фикрларимни эса ҳадисларнинг шарҳи сифатида қабул қилинглар», - де-ганлар.
Маҳбуб ибн Ҳасан айтадилар: «Ибн Муборакнинг: “Кимки илмда ба-хиллик қилса, уч нарса билан мусибатланади: вафот этиб, илмини ўзи билан олиб кетади; илми эсидан чиқади; амалдорлар билан ўралашиб қолиб, илмини йўқотади”, - деганларини эшитдим».
Ибн Муборак: «Илмнинг дастлабки манфаати - бир-бирига ўрга-тиш», - деганлар.
Мусаййиб ибн Возиҳ айтадилар: «Ибн Муборакка: “Бир киши Аллоҳ йўлида ҳадис ўрганмоқчи бўлиб, унинг санадида қаттиқ туради”, - де-йишди. Ибн Муборак: “Агар Аллоҳ учун бўлса, унинг санадида қаттиқ тургани яхшироқдир”, - дедилар».
Абдуллоҳ ибн Муборак: «Қалб дунё муҳаббати билан тўлиб, уни гу-нохдар қуршаб олган бўлса, бундай қалбга эзгулик қачон етсин?!» - де-ганлар.
Абдуллоҳ ибн Муборак айтадилар: «Агар инсон юз нарсадан тақво қилса-ю, бир нарсадан тақво қилмаса, у муттақинлардан бўлмайди. Агар юз нарсадан парҳез қилиб, бир нарсадан тийилмаса, парҳезкор бўлол-майди. Агар унда битта жоҳиллик бўлса, у жоҳиллардан бўлади. Нуҳ алайҳиссаломга ўғиллари борасида Аллоҳ таолонинг:
“Эй Нуҳ! У сенинг аҳлингдан эмас! Албатта, у (унинг қилгани) яхши иш эмас. Бас, Мендан ўзинг (яхши) билмаган нарсани сўрама-гин! Мен сенга жоҳиллардан бўлишингдан (қайтариб) насиҳат қила-ман” (Ҳуд сураси, 46-оят), - деган сўзини эшитганмисан?»
Бунинг санади саҳиҳ эмас. Ибн Муборакдан бунга зид ривоят айтиб ўтилган. Кўпи эътиборга олинади. «Битта жоҳиллик» дейишдан мурод уни доимо такрорлаш демакдир.
Айтишларича, Ибн Муборакдан: «Одамлар кимлар?» - деб сўрашди. У киши: «Олимлар», - дедилар. «Подшоҳлар кимлар?» - деб сўрашди. «Зоҳидлар», - дедилар. «Ҳаддан ошганлар кимлар?» - дейишди. «Хузай-ма ва унинг шериклари», - дедилар. Хузайма золим раҳбарлардан эди. «Пасткашлар кимлар?» - дейишди. «Динни восита қилиб дунё тўплай-диганлар», - дедилар.
Ибн Муборак: «Мискинлар билан ўтириб туринглар. Бидъатчилар-нинг суҳбатларидан йироқ бўлинглар», - деганлар.
Яна у киши айтадилар: «Киши ўзининг кимлигини билса, ўзини ит-дан ҳам хорроқ санарди».
Ибн Муборак: «Оилани ҳалол луқма билан боқиш ўрнини ҳеч нарса, ҳатто Аллоҳ йўлидаги жиҳод ҳам босолмайди», - деганлар.
Ибн Муборак айтадилар: «Кўпинча ният оз амални кўпайтиради, кўп амални озайтиради».
Бизга ижозат берган ҳолда Аҳмад ибн Салома Абдураҳим ибн Му-ҳаммад Коғадийдан хабар бердилар. У кишига Абу Али Ҳаддод, у кишига хофиз Абу Нуъайм хабар берганлар. У кишига Иброҳим ибн Абдуллоҳ, у кишига Муҳаммад ибн Исҳоқ, у кишига Аҳмад ибн Саъийд Доримий, у кишига Абу Исҳоқ Толқоний айтиб берган эканлар: «Абдуллоҳ ибн Му-боракдан ота-онасининг номидан намоз ўқувчи киши ҳақидаги ҳадисни сўрадим. У киши: “Бу ҳадисни ким ривоят қилган?” - дедилар. “Шиҳоб ибн Хирош”, - дедим. “Шиҳоб - сиқа. У киши кимдан ривоят қилган эканлар?” - деб сўрадилар. “Ҳажжож ибн Динордан”, - дедим. “Ҳажжож ҳам - сиқа. Бу киши кимдан ривоят қилган эканлар?” - деб сўрадилар. "Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан”, - дедим. “Ҳажжож ибн Динор билан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ораларида шунчалик кўп вақт борки, унга қанча туя югуртиришга тўғри келади”, - дедилар».(Яъни бу ҳадис заиф демоқчилар.)
Бизга Бийбарс ибн Абдуллоҳ Маждий, у кишига Ҳибатуллоҳ ибн Ҳа-сан Давомий, у кишига Ибн Ваҳбоннинг мавлолари Тажанний, у кишига Исмоил ибн Абдурраҳмон Мардовий, у кишига имом Абу Муҳаммад ибн Кудома, у кишига Абдуллоҳ ибн Аҳмад Хатиб, Тажанний Ваҳбония ва Фахриннисо Шуҳдалар хабар бердилар...
Бизга Абул Ҳусайн Али ибн Муҳаммад ва Аҳмад ибн Тожул Умано, уларга Муҳаммад ибн Иброҳим хабар бердилар...
Бизга Ситтул аҳл бинти Носиҳ, у кишига Баҳо Абдурраҳмон, уларга Шухда, у кишига Тирод ибн Муҳаммад Зайнабий хабар бердилар...
Бизга Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб Ағлабий, у кишига Али ибн Мух-тор, у кишига ҳофиз Аҳмад ибн Муҳаммад, у кишига Қосим ибн Фазл, у кишига Ҳилол ибн Муҳаммад ибн Жаъфар Ҳаффор, у кишига Ҳусайн ибн Яҳё Қаттон, у кишига Иброҳим ибн Мужашшир, у кишига Абдуллоҳ ибн Муборак Суфёндан, у киши Осимдан, у киши Убайд ибн Абу Убайд-дан, у киши Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан хабар берганлар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир жойдан ўтиб кетаётганимизда, у кишининг: “Бу жойдан Аллоҳ таолога барака кўтарилмайди”, - деганла-рини эшитдим. Қарасам, у ер чайқовчи ва қулфурушлар макони экан».
Юқоридаги санадлар билан Ибн Муборакка Ибн Ажлон ровий Но-феъдан, у киши Ибн Умардан, у киши Набий соллаллоҳу алайҳи васал-ламдан хабар берганлар: «Ҳар бир маст қилувчи нарса ҳаромдир ва ҳар бир маст қилувчи нарса хамрдир».
Бизга Исҳоқ ибн Ториқ Асадий, у кишига Ибн Халил, у кишига Аб-дураҳим ибн Муҳаммад Коғадий, у кишига Абу Али Муқрий, у кишига ҳофиз Абу Нуъайм хабар бердилар. У кишига Иброҳим ибн Абдуллоҳ, у кишига Муҳаммад ибн Исҳоқ айтиб берган эканлар. У киши Ибн Абу Ризмадан, у киши Али ибн Ҳасан ибн Шақиқдан, у киши Абдуллоҳ ибн Муборакдан эшитган эканлар: «Биз баъзида яҳудий ва насронийларнинг  сўзларини ҳикоя тарзида айтиб бера оламиз. Лекин жаҳмийларнинг сў-зини эса оғизга ололмаймиз».
Абдуллоҳ ибн Идрис: «Абдуллоҳ ибн Муборак билмайдиган ҳар қан-дай ҳадисдан йироқ бўлмоғимиз керак», - деганлар.
Ибн Муборак айтадилар: «Шунчалик кўп саҳиҳ ҳадислар борки, са-ҳиҳ бўлмаган ҳадисларни олишга эҳтиёж йўқ».
Бизга Яҳё ибн Аҳмад Жузомий хабар бердилар. У кишига Муҳаммад ибн Имод, у кишига Ибн Рифоъа, у кишига Абул Ҳасан Хилаъий, у ки-шига Ибн Ҳож, у кишига Абул Фазл Муҳаммад ибн Абдурраҳмон Рам-лий хабар берганлар. У кишига Аббос ибн Фазл Асфотий, у кишига Аҳ-мад ибн Юнус айтиб берганлар: «Абдуллоҳ ибн Муборакнинг Қуръон ўқиб туриб: “Кимки буни махлуқ деса, буюк Аллоҳга кофир бўлибди”, - деганларини эшитдим».
Али ибн Ҳасан ибн Шақиқ айтадилар: «Абдуллоҳ ибн Муборак билан совуқ бир кечада масжиддан чиқмоқчи бўлдик. Эшикка яқинлашгани-мизда, ё мен, ё у киши бир ҳадис айтдик. Шу ҳадис устида баҳс-мунозара қилдик. Ҳатто бомдод намозига азон айтиш учун муаззин келди».
Фазола Насаий айтадилар: «Куфада ҳадис илми ҳалқасида ўтирар эдим. Бирор ҳадис тўғрисида қаттиқ баҳс-мунозара бўлса: “Туринглар, ҳадислар табиби Ибн Муборакдан бориб сўраймиз”, - дейишарди».
Ваҳб ибн Замъа Марвазий айтадилар: «Жарир ибн Абдулҳамид Аб-дуллоҳ ибн Муборак номларидан бир ҳадис айтиб берганларида, у ки-шига: “Эй Абу Абдулҳамид, Абдуллоҳдан ҳадис айтасиз. Ваҳоланки, сиз Мансур ибн Муътамир билан ҳам учрашгансиз-ку”, - дейишди. У киши дарғазаб бўлиб: “Мен Абдуллоҳга ўхшаб Ҳуросон, Ироқ, Ҳижоз, Яман ҳамда Шом аҳлининг илмини кўтариб юраман”, - дедилар».
Аҳмад ибн Абул Ҳаворий айтадилар: «Бани Ҳошимдан бўлган бир одам Абдуллоҳ ибн Муборакнинг ҳузурларига ҳадис эшитиш учун келди. Абдуллоҳ ибн Муборак унга ҳадис айтиб беришни истамадилар. Шун-да у хизматкорига: “Тур, Абу Абдурраҳмон бизга ҳадис айтиб беришни хоҳламадилар. Бу ердан кетамиз”, - деди. Уловига минмоқчи бўлганида, Ибн Муборак келиб, уловнинг тизгинидан ушлаб, минишига кўмаклаш-дилар. У киши: “Эй Абу Абдурраҳмон, бизга илтифотлар қиласиз-у, ҳа-дис айтиб бермайсизми?!” - деди. Ибн Муборак: “Мен жисмимни сизга фидо қиламан-у, лекин ҳадисни фидо қилолмайман”, - дедилар».(Демак, у киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг авлодларидан бўлсалар ҳам, ҳадиснинг қадрига етмайдиган шахс эди. Абдуллоҳ ибн Муборак у кишига Пайғамбар авлодидан бўлганлари учун эҳтиром кўрсатдилар. Ҳадиснинг қадрига етмагани учун унга айтиб бермадилар.)
Мусайяб ибн Возиҳ айтадилар: «Бир киши Ибн Муборакдан: “Ҳадисни кимдан ривоят қилайлик?” - деб сўради. У киши: “Баъзида инсон сиқа одамни учратади. У сиқа бўлмаган кишидан ривоят қилади. Баъзан эса сиқа бўлмаганни учратади. У сиқадан ривоят қилади. Лекин ҳадис ривоят қиладиган одам сиқа бўлиши ва сиқадан ривоят қилиши зарур-дир”, - дедилар».
Усмон ибн Саъийд Доримий айтадилар: «Нуъайм ибн Ҳаммоднинг: Абдуллоҳ ибн Муборак бирор марта “ҳаддасана” (яъни “айтиб берди-лар”) демасдилар. Бунинг ўрнига “ахбарана” (яъни “хабар бердилар”) лафзини ишлатардилар. Агар биров у кишига ҳадис ўқиб берса, қайта ўкиб беришини сўрамас эдилар”, - деганларини эшитдим».
Нуъайм: «Мен Абдуллоҳ ибн Муборакдан кўра ақлли ва ибодатга тиришқоқ одамни кўрмадим», - деганлар.
Ҳасан ибн Рабиъ айтадилар: «Абдуллоҳ ибн Муборак: “Савбоннинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган “Сизларга адолат-ли бўлишса, қурайшликларга итоат қилинглар” ҳадислари Умму Салама-нинг “Намоз ўқишса, улар билан урушманглар” деган ҳадислари билан шарҳланади”, - дедилар».
Муржиъийларнинг «Иймон камаймайди ва зиёдаликни қабул қилмай-ди», деган эътиқодларига Ибн Муборак Ибн Шавзибнинг Салама ибн Куҳайлдан, у кишининг Ҳузайл ибн Шураҳбилдан, у кишининг Умар розияллоҳу анҳудан айтилган: “Агар Абу Бакрнинг иймонлари билан ер юзидаги мўминларнинг иймони тарозида тортилса, Абу Бакрнинг ий-монлари оғир келади”, - деган сўзларини далил қилдилар».
Умар розияллоҳу анҳу бу сўзлари билан замондошларининг иймонларини назарда тутганлар.
Нуъайм ибн Ҳаммод айтадилар: «Ибн Муборакнинг: “Саҳобалар ораларидаги урушнинг сабаби фитнадир. Лекин уларнинг бирорталарини "фитначи” демайман”, - деганларини эшитдим».
Ибн Муборакдан: «Пасткашлар кимлар?» - деб сўрашди. «Мақтовга ўч одамлар», - деб жавоб бердилар.
Ибн Муборак айтадилар: «Эс-ҳушли инсон борки, тўрт нарсадан хотиржам бўлмайди: қилиб қўйган гуноҳини Аллоҳ таоло нима қилганини билмайди; қолган умри давомида қандай ҳалокатларга дучор бўлиши-ни билмайди; эришаётган ютуқлари макр ёки истидрож эканини, ҳидоят деб ўйлагани залолат бўлиши ҳам мумкинлигини билмайди; лаҳзалик ғафлат динидан мосуво қилишини билмайди».
Ибн Муборакнинг дўстлари Мансур ибн Динор: «Абдуллоҳ ибн Муборак Бағдодда яшаётганларининг шукронасига ҳар куни бир динор эҳсон қилардилар», - деганлар.
Абдулкарим Суккарий айтадилар: «Абдуллоҳ ибн Муборак Қуръон хатмининг якунида саждада дуо қилишни яхши кўрардилар».
Иброҳим ибн Нуҳ Мавсилий айтадилар: «Ҳорун Рашид Айнизарба шаҳарчасига келдилар. Абу Сулаймдан Абдуллоҳ ибн Муборакни таклиф қилишни сўрадилар. Абу Сулайм Ибн Муборак халифага ёқмайдиган бирор гап-сўз айтиб юборсалар, халифа у кишини ўлдиришлари мумкин, деб ўйлаб: “Эй мўминлар амири, Ибн Муборак табиатан қўпол, дағал бир киши”, - дедилар. Рашид қайтиб у кишини йўқламадилар».
Абу Ваҳб Марвазий шундай деганлар: «Ибн Муборакдан: “Кибр нима?” - деб сўрадим. “Инсонларни писанд қилмаслик”, - дедилар. “Ужуб нима?” - деб сўрадим. “Ўзида бор фазилатни бошқаларда йўқ деб ўйлаш. Намозхонларда ужубдан кўра ёмонроқ иллат борлигини билмай-ман”, - деб жавоб бердилар».
Ҳотим ибн Жарроҳ айтадилар: «Али ибн Ҳасан ибн Шақиқдан эшитдим. У киши Ибн Муборакдан эшитган эканлар. Етти йилдан бери тиззасида яра бўлган бир киши Ибн Муборакка шикоят қилиб: “Бир неча хил муолажа қилдим, кўп табибдан сўрадим, лекин ҳеч бири фойда бермади”, - дебди. Ибн Муборак унга: “Боргин, одамлар эҳтиёжманд бўлган жойда қудуқ қазигин, ўша ердан бир чашма чиқиб, шояд оёғингдаги яра битиб кетса, деб умид қиламан”, - деган эканлар. У киши шундай қилгач, тузалиб кетибди».
Аҳмад ибн Ҳанбал айтадилар: «Абдуллоҳ ибн Муборак китобдан ҳадис ўқиб берар эдилар, шунинг учун у киши деярли хато қилмасдилар. Вакиъ эса ёддан айтиб берар эдилар, шунинг учун у кишида хатолар бўлиб турар эди. Киши хотирасида қанча нарсани ҳам сақлаши мумкин?!»
Бир неча уламолар шундай ривоят қилишган: «Абдуллоҳ ибн Муборакдан: “Қачонгача илм ўрганасиз?” - деб сўрашганда, у киши: “Эҳтимол, ҳали менга манфаат берадиган илмни ўрганмаган бўлсам керак”, - дебдилар».
Амр Ноқид айтадилар: «Ибн Уяйнанинг: “Биз тарафларга Ибн Муборак ва Яҳё ибн Абу Зоида каби киши келмаган”, - деганларини эшитдим».
Махлад ибн Ҳусайн айтадилар: «Айюб ва Ибн Авн билан суҳбатдош бўлдим. Улардан бирортасини Ибн Муборакдан кўра фазилатлироқ демайман».
Абдон шундай деганлар: «Ибн Муборакнинг ҳузурларида ҳадис тадлиси ҳақида гап кетганда, бу ишни қаттиқ қоралаб, қуйидаги шеърни айтдилар:

Кимки элга ҳадисларни қилса тадлис,
Ҳақ томондан жазолансин ул мудаллис».

Ибн Муборак айтадилар: «Ким олимларга беписанд бўлса, охирати кетибди. Ким раҳбарларга беписанд бўлса, дунёси кетибди. Ким дўсту биродарларига беписанд бўлса, одамгарчилиги кетибди».
Ибн Муборакнинг жасурликлари ҳақида ривоят келтириб ўтган эдик.
Бизга Муҳаммад ибн Мусанно айтиб бердилар. У кишига Абдуллоҳ ибн Синон қуйидагиларни айтган эканлар: «Ибн Муборак ва Муътамир ибн Сулаймон билан Тарасусда эдим. Бирдан жарчи: “Душман...” - деб жар солди. Ибн Муборак одамлар билан чикдилар. Икки томон сафланганида, бир румлик чиқиб, яккама-якка олишувга одам чорлади. Бир киши чиқди, румлик қаттиқ курашиб, уни ўлдирди. Шу алпозда олти мусулмон шаҳид бўлди. Сўнгра у икки саф ўртасида гердайиб юриб, ўзига яна рақиб талаб қила бошлади, юраги дов бериб, ҳеч ким унга рақиб бўлиб чиқавермади. Ибн Муборак менга юзланиб: “Эй фалончи, мабодо мен ўлдирилсам, у-бу ишларни қиласиз”, - дедилар. Сўнгра уловларини тез ҳаракатлантириб, ўртага чиқдилар ва ўша румлик билан олишиб кетдилар. Чамаси бир соатча олишиб, румликни ўлдирдилар ва бошқа рақиб талаб қилдилар. Иккинчи киши чикди, уни ҳам ўлдирдилар. Шу тариқа олти ёғийни ўлдирдилар ва яна рақиб талаб қилдилар. Рақиблардан ҳеч кимнинг юраги дов бермади. Ибн Муборак уловларини югуртириб, икки саф орасидан ўтдилар-да, кўздан ғойиб бўлдилар. Биз нима бўлганини сезмай қолдик. Қарасам, у киши ўз жойларига келиб турган эканлар. Менга қараб: “Эй Абдуллоҳ (ибн Синон), агар менинг тириклигимда бу вокеа тўғрисида бирор кимсага оғиз очсанг...” - деб, баъзи сўзларни айтдилар».
Абу Солиҳ Фарро шундай деганлар: «Ибн Муборакдан илмни ёзиб колдириш тўғрисида сўрадим. У киши: “Агар китоблар бўлмаганида, биз илмни ёдлай олмасдик”, - дедилар».
Ибн Муборак: «Кийимдаги сиёҳ доғлари олимликдан нишонадир», -деганлар.
Ибн Муборак айтадилар: «Қўни-қўшни билан аҳиллик мен учун икки одил гувоҳликдан афзалроқдир».
Айтишларича, Ибн Муборак қабристон ва ахлатхона ёнида турган бир роҳибнинг олдидан ўтиб кетаётиб: «Эй роҳиб, мана, қаршингда одамлар ва дунё мол-мулки. Булар - ибрат», - дебдилар.
(Демак, мол-мулкнинг охири - ахлатхона, одамзоднинг охири - хил-хона.)
Ибн Муборак Абу Ҳанифадан фиқҳни ўрганганлар. У киши Абу Ҳанифанинг шогирдларидан.
Абдуллоҳ ибн Муборак шукр қилувчи бойлардан бўлиб, сармоялари тўрт юз минг атрофида эди.
Ҳиббон ибн Мусо: «Ибн Муборакнинг эҳсон дастурхонлари араваларга юкланиб олиб кетилаётганини кўрганман», - деганлар.
Абу Исқоҳ Толқоний айтадилар: «Абдуллоҳ ибн Муборакнинг эҳсон дастурхонларига икки туя пишган товуқ элтишаётганини кўрганман».
Муҳаммад ибн Абдурраҳмон ибн Саҳмдан Абдуллоҳ ибн Абдулваҳҳоб ривоят қилганлар: «Абдуллоҳ ибн Муборак билан бирга эдим. Ҳар куни овқатланишлари учун ширбоз гўшти ва ҳалво келтириларди. У кишидан бу ҳакда сўраганларида: “Мен хизматчига минг динор бериб, дас-турхонни тўкин-сочин қилишни буюрганман”, - дедилар».
Ҳасан ибн Ҳаммод айтадилар: «Абу Усома Абдуллоҳ ибн Муборакнинг ҳузурларига кирдилар. Ибн Муборак у кишининг юзларида бир нохушликни сездилар. Абу Усома чиқиб кетганларидан сўнг у кишига тўрт минг дирҳам билан қуйидаги мисраларни ёзиб юбордилар:

Иигит молидан айрилди, аммо эди кўзи тўҳ,
Мурувватни касб ҳилмоҳдан ҳеч холи бўлгани йўқ.
Сўрашингдан олдин дўстинг сенга берди молини,
Шу билан бартараф этди хижолатдан ҳолини».

Мусайяб ибн Возиҳ айтадилар: «Абдуллоҳ ибн Муборак Абу Бакр ибн Айёшга: “Бу билан қавмнинг фитнасидан омонда бўлинг”, - деб тўрт минг дирҳам жўнатганлар».
Али ибн Хашрам айтадилар: «Мен Исо ибн Юнусдан: “Ёшлари кичик бўлса ҳам, Ибн Муборак сизлардан қандай ўзиб кетдилар?” - деб сўрадим. У киши: “Ибн Муборак хуросонлик бир неча йигит билан юрардилар, олимларга сарполар улашиб, улардан илм ўрганардилар. Биз эса бунга қодир эмасдик”, - деб жавоб бердилар».
Нуъайм ибн Ҳаммод айтадилар: «Абдуллоҳ ибн Муборак Айлага Юнус ибн Язидни кўришга келганларида, ёнларида ҳалвогар бир йигит бор эди. У фақат муҳаддислар учун ҳалво пишириш билан машғул эди.
Бизга Ибн Абул Хайр китобларида Абдураҳим ибн Муҳаммаддан хабар бердилар. У кишига Ҳасан ибн Аҳмад, у кишига Абу Нуаъйм хабар берганлар. У кишига Абдуллоҳ ибн Жаъфар, у кишига Исмоил ибн Абдуллоҳ, у кишига Нуъайм ибн Ҳаммод, у кишига Валид ибн Муслим, у кишига ибн Муборак Холид Ҳаззодан, у киши Икримадан, у киши Ибн Аббосдан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Барака улуғларингиз билан (яъни, ёши катталарингиз билан)”, деган кадисларини айтиб берганлар. Валидга: “Ибн Муборакдан бу ҳадисни каерда эшитгансиз?” - деганимда, у киши: “Ғазотда”, - дедилар».
Ибн Муборак: «Мискинлар билан ўтириб тургин. Бидъатчилар билан ҳаргиз ўтирмагин», - деганлар.
Ҳасан ибн Рабеъ айтадилар: «Абдуллоҳ ибн Муборак ўлим тўшагида ётганларида: “Толқон егим келяпти”, - дедилар. У нарса султоннинг саройида ишлайдиган, бир пайтлар биз билан кемада йўлдош бўлган бир кишидагина бор экан. Абдуллоҳ ибн Муборакка буни айтганимизда, у киши: “Қўйинглар, ундай бўлса керак эмас”, - дедилар. Ўшани емасдан вафот қилдилар».
Ало ибн Асвад қуйидагиларни айтадилар: «Абдуллоҳ ибн Муборакнинг ҳузурларида Жаҳм (ибн Сафвон)нинг номи зикр қилинганда, қуйидаги байтни айтдилар:

Одамларга даъватчи азозилдан ажаблан,
У дўзахга чорлайди, номи ҳам - Жаҳм - жаҳаннам».

Бизга Исҳоқ Асадий хабар бердилар. У кишига ибн Халил, у кишига Абдураҳим ибн Муҳаммад, у кишига Абу Али Ҳаддод, у кишига ҳофиз Абу Нуъайм хабар берганлар. У кишига Сулаймон ибн Аҳмад, у кишига Ахмад ибн Яҳё Ҳулвоний, у кишига Саъид ибн Сулаймон Абдуллох ибн Муборакдан, у киши Маъмардан, у киши Муҳаммад ибн Ҳамзадан, у киши Абдуллоҳ ибн Саломдан қуйидагиларни айтиб берганлар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳли оилаларига қийинчилик ва мушкул иш тушса, уларни намоз ўқишга буюрар ва Ў “Аҳлингизни намоз (ўқиш)га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг! Сиздан ризқ сўрамаймиз, (аксинча), Биз сизга ризқ берурмиз. Оқибат (яхшилиги) тақво (аҳли)гадир” (Тоҳа сураси, 132) оятини ўқир эдилар».
Бу ҳадис мурсал: Муҳаммад ва оталарининг боболари Абдуллоҳ ўрталаридаги ровий тушиб қолган.
Абдуллоҳ ибн Муборак (Аллоҳ у кишини раҳмат қилсин) шоир, гўзал ахлоқли, ҳақиқатгўй киши эдилар.
Ибн Саҳм Антокий айтадилар: «Абдуллоҳ Ибн Муборакнинг қуйидаги шеърларини айтаётганларини эшитдим:

Илм аҳлининг кўзи қачон, қандай қилиб қувнасин?!
Е лаҳзалик ором олиб, бир озгина мудрасин?
Олов ёниқ, иложсизсан, имкон йўҳдир учмоққа,
Билмайдилар: ким дўзахга, ким тушади учмохга.
Ўша кунда саҳифалар учиб, қўлларга етар,
Инсон қилган барча ишнинг оқ-қорасин баҳс этар.
Кўриб турган Аллоҳ кимга берар абадий жаннат,
Унда бўлар мўл-кўлчилик, турли-туман ноз-неъмат.
Кимдир кетар жаҳаннамга, у ердир кони азоб,
Тушиб қолса биров асло чиқолмайдиган гирдоб.
Ҳар бир олим фойдалансин илмидан то тирикдир,
Ўлганидан кейин ундан фойда кўрмас кимса бир».

Исҳоқ ибн Сунин Ибн Муборакдан қуйидаги шеърни ривоят қилдилар:

Мен шундай одамманки, тақвомда йўҳдир нуҳсон,
Эмасман ўз динига таъна ҳилувчи инсон.
Абу Бакру Умарни сўкмайман мен ҳеч қачон,
Аллоҳим паноҳ берсин, ҳақоратланмас Усмон.
Расул амакваччаси Алининг ҳам айби йўқ,
То тирикман гапим шу: эътиқодга кўнглим тўқ.
Пайгамбарга ёрдамчи бўлган Зубай(и)рга ҳам,
Ишонинг, Талҳага ҳам маломат тошин отмам.
Али меърожга чиқди сўзин айтмайди тилим,
Бундай демоқлик аниқ - душманлик ҳамда зул(у)м.
Бу борада жаҳмийдек фикрламасман - бу ҳақ,
Уларнинг сўзлари-чи, ширкнинг ўзгинаси наҳ.
Демам: “Роббим яратиб, бизни берди шайтонга ”,
Бундай сўзни айтмади, берилса-да тугёнга.
Қанча куфри бўлса-да, ҳилиҳ-ҳилмиши ёмон,
Айтмаганди чиндан ҳам на Фиръавну, на Ҳомон.
Аллоҳ одил шоҳ билан ноҳаҳликни тугатгай,
Динимизга раҳмату ризвонларни узатгай.
Уларсиз хавфдан холи бўлмагай асло йўллар,
Одил подшоҳ йўҳ экан, заиф зўрга ем бўлар.

Ҳорун Рашид бу шеърдан ҳайратланган эканлар. У кишига Ибн Муборакнинг Ҳит шаҳрида вафот этганлари хабари етганда: «Эй Фазл, “Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун... Ибн Муборакнинг вафотларини одамларга билдиринг. Улар бизга таъзия изҳор қилсинлар”, - дебдилар».
Ибн Муборакнинг яна қуйидаги байтлари бор:

Нафсимни тақводан сўнг этдим тафтиш,
Нафсни тийиш экан гоят сернаф иш.
Ҳар бир ҳолатда ҳам чин сўз айт экан,
Донолар: “Елгондан сукут зўр ”, - деган.
Жим турган ютган, гийбатчи илинган,
Ғийбат Қуръонда ҳам ҳаром ҳилинган.
Кимда йўқ шу икки: ёлгон ва гийбат,
Унингучун бўлар - бебаҳо зийнат.
Эй нафс, гапиришинг бўлса кумуш гар,
Билгин: жим туришинг эрур олтинзар.

Абул Аббос Саррож айтадилар: «Менга Яъқуб ибн Иброҳим Абдуллоҳ ибн Муборакнинг қуйидаги мисраларини айтиб бердилар:

Рози бўлиб тушдингизми бошимга, оҳ толалар,
Сиз тўкилган бу ҳаётда нима яхшилик ҳолди?!
Бошда сочлар насиҳат деб ҳиларди оҳнолалар,
Ҳаётдан умидим кўпу ўлим кўланка солди.
Ёшлигимни “Ортга ҳайт ”, деб чорласам ҳам ўкириб,
Ҳаргиз жавоб бермади у: кетмоҳда юз ўгириб».

Ибн Муборакнинг яна бир байтлари:

Ёмон кўриб фақирликни, менсимовчи мискинни,
Бойликнинг айби кам эмас - факурликдан билгинки,
Ибрат назари билан боқ: фақирликнинг шарафи
Бойликдан зўр: «Саҳиҳяларда келган бунинг хабари.
Сен мол йигиб, бой бўлай, деб қанча гуноҳ қиласан,
Фақирлик-чун йўқдир гуноҳ - буни қачон биласан?!

Абдуллоҳ ибн Муборакдан яна бир ҳикматли шеър келган. Баъзилар эса уни Ҳумайд Наҳвийга тегишли, деган эканлар:

Бўш вақт топдингми, дарҳол икки ракъат намоз ҳил,
Бу сени Аллоҳ билан як,ин эпгишини бил.
Беҳуда сўз ўрнига бўл тасбеҳ билан машгул,
Гарчи фасоҳатлисан, жим туришни кўр маъкул.

Баъзилар Абдуллоҳ ибн Муборакнинг Тарасус қалъасининг устида айтган қуйидаги мисраларини эшитган эканлар:

Бало келса, билинг, бордир унга сабаб-аломат,
Кимки унга гирифтордир, нафси эмас саломат.
Шаҳватларга берилади нафсга қул бўлган банда,
Хур одам гоҳ оч юради, гоҳ тўқ юрар топганда.

Абу Умайя Асвад айтадилар: «Ибн Муборак: “Солиҳларни яхши кўраман, лекин мен улардан эмасман. Осийларни ёмон кўраман, лекин мен улардан ҳам ёмонроқман”, - деб қуйидаги шеърни ўқидилар:

Иигит учун зийнат бўлур гапдан кўра жим туриш,
Қасам ичмокрикдан кўра ростгўй, тўгрисўз бўлиш.
Унинг сервикррлигини билдирар манглай нури,
Дўст тутинган дўстларига крра: йигитнинг зўри.
Баъзан инсон ўз-ўзига ишониб юрмоқ истар,
Уни бундай манманлиги жар ёқасига крстар.
Кибри уни кўп ўйлатар, чалкашиб, боши қотар,
Мол-дунё деб, гафлат босиб, ҳатто динини сотар».

Аҳмад ибн Абдуллоҳ Ижлийга оталари қуйидагиларни айтиб берганлар: «Абдуллоҳ ибн Муборакнинг вафотлари яқинлашганда, бир киши “Лаа илааҳа иллаллоҳ”ни айтишларини кўп маротаба таъкидлаган эканлар. Абдуллоҳ ибн Муборак: “Бу сўзни тўғри айтолмас экансан. Шундай талаффузинг билан мендан кейин бирор мусулмонга озор беришингдан қўрқаман. “Лаа илааҳа иллаллоҳ”ни айтганман. Ундан кейин бошқа сўз айтмадим, мени ўз ҳолимга қўй. Агар бу калимадан бошқа сўз оғзимдан чиқса, шунда “Лаа илааҳа иллаллоҳ”ни айтишимни эслат. Токи охирги сўзим “Лаа илааҳа иллаллоҳ” бўлсин”, - дедилар».
Ҳорун Рашидга Абдуллоҳ ибн Муборакнинг вафотлари ҳақида хабар етган-да, у киши: «Бугун олимлар саййиди вафот этибдиларда...»- деган эканлар.
Абдон ибн Усмон: «Абдуллоҳ ибн Муборак 181 йил Рамазон ойида Ҳит шаҳрида вафот қилдилар», - деганлар.
Ҳасан ибн Рабеъ: «Абдуллоҳ ибн Муборак вафотларидан олдин менга олтмиш уч ёшга кирганларини айтган эдилар», - деганлар.
Аҳмад ибн Ҳанбал айтадилар: «Абдуллоҳ ибн Муборакдан ҳадис эшитиш учун ҳузурларига бордим, лекин тополмадим. Бағдодга келиб, у ердан чегара тарафга чиқиб кетган эканлар. У кишини кўриш насиб килмади».
Аббос ибн Муҳаммад Насафий Абу Ҳотим Фирабрийнинг шундай деганларини эшитганлар: «Ибн Муборакни тушимда жаннат эшиклари олди-да қўлларида калит ушлаб турган ҳолда кўриб: “Бу ерда нима қилиб турибсиз?” - дедим у киши айтдилар: “Бу - жаннат калитлари. Уни менга Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бердилар ва: “Мен Парвардигоримни кўриб келганимча, сиз шу ерда тура туринг, сиз менинг ердаги ишончли ишим эдингиз, энди осмондаги ишончли кишим ҳам - сиз”, - дедилар».
Исмоил ибн Иброҳим Масисий айтадилар: «Ҳорис ибн Атийяни тушимда кўриб, аҳволларини сўрадим. У киши: “Аллоҳ менинг гунохларимни кечирди”, - дедилар. “Ибн Муборакни нима қилди?” - дедим. “У киши қандини урсинлар! Олий жаннатдалар. Аллоҳ таолонинг ҳузурига ҳар куни икки марта кирадиганлардан”, - дедилар».
Навфал айтадилар: «Ибн Муборакни тушимда кўриб: “Роббингиз сизни нима қилди?” - деб сўрадим. “Ҳадис йўлида қилган сафарларим учун мени кечирди. Қуръонни маҳкам тут, Қуръонни маҳкам тут”, - деб айт-дилар».
Али ибн Аҳмад Саввоқ айтадилар: «Менга Закариё ибн Адий айтдилар. У киши Ибн Муборакни тушларида кўриб: “Роббингиз сизни нима килди?” - деганларида: “Илм сафарларимнинг шарофатидан мени кечирди”, - дедилар».
Насаий: «Авзоъийдан ҳадис ривоят қилган энг собит киши - Абдуллоҳ ибн Муборак», - деганлар.
Фасавий «Тарих» китобларида қуйидагиларни ёзганлар: «Ҳасан ибн Рабиъ: “Абдуллоҳ ибн Муборакнинг вафотларига шоҳид эдим. 181 йил Рамазон ойининг ўнинчи куни саҳар чоғи оламдан ўтдилар. Ҳит шаҳрида дафн қилдик”, - дедилар».
Баъзи ҳакимлар шеър битганлар:

Мен олимман: ўзимдаги илмим етар ўзимга,
Бошимдаги оқ толалар гувоҳ айтган сўзимга.
Панд-насиҳат эс-ҳушлини ҳар дам огоҳ этади,
Ҳақиқатдан йироқларга ўгит зое кетади.

Абу Ҳафс Умар ибн Абдулмунъим Тоийга қуйидаги байтни ўқиб бердим. Уни менга Абу Ҳафс Умар ибн Абдулмунъим Тоий, у кишига қози Абу Наср Муҳаммад ибн Ҳибатуллоҳ ибн Мумил Шофеъий 630 йили уйларида, у кишига Абдурраҳмон ибн Али Хирақий, у кишига Наср ибн Аҳмад Сусий, у кишига Саҳл ибн Бишр, у кишига Али ибн Мунир Халлол, у кишига тоғалари Аҳмад ибн Атиқ Хашшоб, у кишига Абу Бакр Муҳаммад ибн Абул Асбағ, у кишига Ҳошим ибн Марсад айтиб берганлар. У киши Абу Солиҳ Фарродан, у киши эса Абдуллоҳ ибн Муборакдан эшитган эканлар:

Қара, инсон ойга ўхшаш, тўлишади кун сайин,
Ун беш кунлик бўлгандан сўнг ой ҳам қайтади кейин.
Гоҳ кечалар бўлар узун, қисқа кундуз кунлари,
Гоҳо кунлар узун бўлиб, қисқаради тунлари.

Абу Умар Аҳмад ибн Саъид Садафийнинг «Тарих» китобларидан қу-йидагиларни ўқидик. Уни Муҳаммад ибн Ваззоҳ Яҳё ибн Яҳё Лайсийдан ривоят қилган эканлар: «Биз Моликнинг ҳузурларида эдик. Абдуллоҳ ибн Муборак киришга рухсат сўрадилар. Имом Молик ижозат бердилар. Молик ўзлари ўтирган ўринларидан сурилиб, ёнларидан жой кўрсатдилар. Мен имом Моликнинг ўтирган ерларидан сурилиб, ёнларидан жой берганларини илгари ҳеч кўрмагандим. Имом Молик ҳадисдан сабоқ ўқиётганларида, Абдуллоҳ ибн Муборакдан: “Бу ҳадисга фикр-муносабатингиз қандай? Сизда шу мавзуда яна ҳадис борми?” - деб сўрар эдилар. Абдуллоҳ ибн Муборак саволларга жавоб берардилар. Ибн Муборак чиқиб кетдилар. Имом Молик у кишининг одобларига қойил қолдилар. Бизга: “Бу киши Хуросон фақиҳи Абдуллоҳ ибн Муборак бўладилар”, - деб айтдилар».
Суфён ибн Уяйнанинг ҳузурларида Абдуллоҳ ибн Муборакдан бир савол сўралди. Ибн Муборак: «Улуғларимиз ҳузурларида гапиришдан қайтарилганмиз», - дедилар.
Аҳмад ибн Ҳанбал шундай деганлар: «Абдуллоҳ ибн Муборак китобдан ҳадис ўқиб берар эдилар, шунинг учун у киши деярли хато қилмасдилар. Вакиъ эса ёддан айтиб берар эдилар, шунинг учун у кишида хатолар бўлиб турар эди. Одам хотирасида қанча нарсани ҳам сақлаши мумкин?!»

Имом Шамсиддин Заҳабийнинг
"Машҳур даҳолар сийрати" киобидан
Азизхўжа Иноятов таржимаси

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase