close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Йўлланган савобнинг тақсими

Ҳожи Имдодуллоҳ Маккий раҳматуллоҳи алайҳ наздида вафот этганларга бағишланган савоб барчасига тўли-тўлиқ етади. Рашид Аҳмад Гангуҳий раҳматуллоҳи алайҳнинг наздиларида эса, савоб барчасига тақсим қилинади (Малфузоту камолоту ашрафия).
Ҳакимул умма Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳдан Муҳаммад Исо Илоҳ Ободий раҳматуллоҳи алай буни изоҳлаб беришларини сўраганлар. Унга жавобан қуйидагиларни ёзганлар:
“Ибн Ҳажар Маккий раҳматуллоҳи алайҳдан мақбара аҳлига Фотиҳани ўқиб бағишланса, ундан ҳосил бўлган савоб улар орасида тақсим қилинадими ёки улардан ҳар бирига тўли-тўлиқ савоб етадими?, деб сўралганида, у киши: “Аксарият иккинчисига фатво берган. Манашу Аллоҳнинг фазли карамининг кенглигига лойиқдир” деб жавоб бердилар” (Раддул муҳтор).
Агар бир киши: “Бунга далилларда бирор нас келмаган, қолаверса, бу қиёсий масалалардан ҳам эмас. Демак, қандай қилиб нассиз ҳукм чиқара оламиз?” деб савол берса, қуйидаги ҳадис билан жавоб берилади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Сизлардан бирортангиз нафл садақа қилса, уни ота-онаси номидан қилсин. Шунда, ота-онасига ҳам унинг ажри бўлади ва унинг ўзига берилган ажрдан ҳам бирор нарса камайтирилмайди” (Табароний ривояти).
Савоб йўллаш билан савоб йўллагувчининг ажридан бирор нарса камайиб қолмайди. Лекин, савоб йўллаганига алоҳида ажр олади, яъни кимларга савоб йўлласа, савоб йўллагувчига савоб йўллаганлиги учун ҳам алоҳида савоб берилади.
Унинг ҳиссий мисоли шуки, бир чироғ билан минглаб чироғлар равшан бўлади ва бир устоз бир вақтнинг ўзидан юзлаб шогирдларга таълим беради. Лекин, чироғнинг равшанлигидан ҳам, устознинг илмидан ҳам бирор нарса камайиб қолмайди (Камолоту ашрафия).
Ҳожи Имдодуллоҳ Маккий раҳматуллоҳи алайҳ: “Савобни йўллашда савобни тақсимланиши ёки тақсимланмаслиги борасида бирор қатъий нас йўқ ва унда ихтилоф мавжуд. Лекин, биз қанча одамларга бир амалнинг савобини юборсак барчасига баробар, тўлиқ юборамиз деб умид қиламиз. Уларни кам, кўп қилиш Аллоҳ таоло изнидадир.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase