close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Нур сураси фазилати

Суранинг “Нур” деб номланишига иккита сабаби бор:
1. Сурада Аллоҳ еру осмонларнинг нури – асл ижодкори экани айтилган.
2. Унда инсонлар бахтли ҳаёт кечиришлари учун нур каби зарур илоҳий ҳукмлар келган .
Нур сурасида ижтимоий иллатлардан бири – зинокорлик улкан гуноҳ саналиши, бу фаҳш ишга қўл урган икки томонга белгиланган жазолар, шунингдек, бировни бадном қилиш мақсадида уюштирилган сохта гувоҳларнинг жазоланиши, инсон обрўйини тўкишдан сақланиш, никоҳли турмуш қуриш аҳамияти каби муҳим масалалар баён этилган. Сурада Ислом назарида киши учун ўзгалар молини ноҳақ олиш қандай ҳаром саналса, бировнинг ор-номусига тегиш, обрўйини тўкиш ҳам ҳаром экани таъкидланган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эркакларингизга Моида сурасини, аёлларингизга Нур сурасини ўргатинглар!” деганлар .
Ривоят қилинишича, Умар ибн Хаттоб: “Сизлар Нисо, Аҳзоб, Нур сураларини ўрганинглар!” деб қўл остидагиларга мактуб йўллаган .
Абу Воилдан ривоят қилинади: Мен дўстим билан ҳаж қилдим. Ибн Аббос ҳажга бошчилик қиларди. У Нур сурасини ўқиб, шундай ажойиб тафсир қилиб берди. Дўстим буни эшитиб, ҳайрат билан:
– Субҳаналлоҳ! Бу кишининг тилидан қандай сўзлар чиқяпти?! Агар турклар бу гапларни эшитганида, сўзсиз мусулмон бўларди, – деди .

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase