close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Тоҳа сураси фазилати

 

 

 

Тоҳа сурасида илоҳий кўрсатмалар билан бир қаторда Мусо билан биродари Ҳорун алайҳимуссалом, Фиръавн билан вазири Ҳомон ҳақидаги қисса келтирилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Аллоҳ таоло осмонлару ерни яратишидан минг йил аввал Тоҳа ва Ёсин сурасини ўқиди. Фаришталар Қуръонни эшитиб: “Бу (Калом) тушган умматга тубо бўлсин, буни кўтариб юрадиган қалбларга тубо бўлсин, буни талаффуз қиладиган тилларга тубо бўлсин!” дедилар ”.
Арабча “тубо” сўзи “бахт-саодат” ёки “қандай яхши!” маъносини билдиради. Тубо деганда, жаннат ҳам назарда тутилади.

 

 

 

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase