close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Бола бошидан...

Ривоят қилинишича, мўминлар амири Ҳорун ар-Рашиднинг ўғли Маъмун (кейинчалик у ҳам халифалик тахтига ўтирган) ёшлигида Кисоийдан Қуръон ўрганарди. Зеҳни ўткир, зукко бола эди. Дарс қилаётиб, мабодо Қуръондаги бирон оятни хато ўқиса, устози бошини кўтариб, Маъмунга қараб қўяр, у ўша оятни қайтадан тўғрилаб ўқирди. Бир куни Сафф сурасининг “Эй, имон келтирганлар! Нима учун қилмайдиган ишларингизни гапирасизлар?!” оятини  ўқиганида Кисоий бошини кўтариб, бир қараб қўйди. Маъмун – одатига кўра – оятни такрорлади, ҳеч қандай хатога йўл қўймаганини билди. Лекин устозига бирон нарса демади. Дарс тугагач, уйига бориб отасидан сўради:
– Эй, мўминлар амири! Сиз Кисоийга бирон нарса ваъда қилганмидингиз?
Ҳорун ар-Рашид:
– Ҳа, унга ваъда бергандим, лекин ҳали бажарганим йўқ. Нима, у сенга бирон нарса дедими? – деди.
Маъмун ўша оятни ўқиётганида устози бир қараб қўйганини айтди. Ҳорун ўғлининг кичик бўлишига қарамай, оқил, зукко эканидан хурсанд бўлди, ваъдасини тезда амалга оширишни дилиги тугиб қўйди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase