close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қуръон ва ахлоқ. Аллоҳдан қўрқиш – қалбнинг давоси

Ҳозирда турли жиноятлар сони ортиб бораётгани кўпчиликни ташвишга солмоқда . Дунёнинг жаҳолат қаърига ботишинининг сабаби Аллоҳни унутишдир. Одам боласи Аллоҳдан қўрқмаса, ҳеч қандай ёмонликдан тап тортмайди, кўнглига келган қабиҳликни қилиб кетаверади. Бу йўлда бошқаларга қандай зиён етказаётганини ўйлаб ҳам ўтирмайди. Бундай қаралса, инсонни ўзидан бошқага ёмонлик қилишдан қайтариш мақсадида ишлаб чиқилган тартиб-қоидалар унчалик фойда бераётгани йўқ. Инсоният ҳаётини изга солиш учун илоҳий кўрсатмалар зарур.
Қуръонда ёмонлик қилганларга муносиб жазо берилиши айтилиб, доим Аллоҳдан қўрқишга чақирилган. Жумладан, Оли Имрон сурасининг 175-оятида шундай дейилган: “Агар ҳақиқий мўмин бўлсаларингиз, улардан (яъни, одамлардан) эмас, Мендан қўрқинглар!”
Фарзандларга кимдандир ёки нимадандир эмас, Ёлғиз Аллоҳдан қўрқиш ўргатиб борилса, уларнинг сутдек оппоқ қалбига Аллоҳ ҳар бир нарсани кўриб тургани, охиратда ҳар битта ишни ҳисоб қилиши сингдирилса, жамият ислоҳ бўлади, жиноятлар сони ўз-ўзидан камаяди.
Шу ерда бир нарсани эслатиб ўтамиз: Аллоҳдан қўрқишнинг чегараси бор. Бу нарса зинҳор умидсизликка олиб бормаслиги керак. Фақат қўрқитиб тарбиялаш нотўғри. Чунки бундай тарбия қалбдаги ғайрат-шижоатни сўндириб қўяди. Қуръони каримнинг кўп оятларида қўрқув ва умид билан дуо қилишга чақирилган. Бу бежиз эмас. Зеро, қалбда хавф билан умид бўлса, кишининг тақвоси ҳам, умиди ҳам меъёрида бўлади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase