close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Тиловат ва хотира

Қуръони карим – энг улуғ мўъжиза. Айни чоғда Каломуллоҳнинг инсон қалбида бўлиши буюк илоҳий неъматдир . Зеро, Қуръони каримнинг ҳар бир ояти, ҳар бир сўзининг ҳикмати, сири бор. Мўминлар Қуръон тиловат қилиш (ёки эшитиш) билан – маъносини билса-билмаса – Аллоҳ таолога яқинлашади. Чунки уни ўқиш ҳам, эшитиш ҳам ибодатдир.
Азиз биродарим! Сиз ёшингиз ўтиб қолганидан афсус чекманг. Чунки хотира пасайишининг кексалик билан боғликлик даражаси жуда кам. Унинг пасайишига ўзимиз сабабчи бўламиз. Биз қариликда жисмонан заифлашиб, миямизни кам ишлатамиз. Паришонхотирлик, хотира пасайиши мана шундан келиб чиқади. Ҳолбуки, хотирани ишлатишга ортиқча куч талаб этилмайди.
Сиз хотирангизни фаол ишлатинг, уни оқсил моддалар танқислигидан асранг. Шундагина унинг имкониятларини сақлаб қоласиз.
Хотирангизни яхшилаш учун ўзингиз илгари билган сура, оят, маълумотлар билан бош миянгизни, унинг хотира хазинасини тез-тез “қитиқлаб” туринг. Бу нарса хотира сўниб бориши олдини олади.
Ёд олиш учун танланган оят, сураларни ёдлаш муддатини белгилаб, мақсад қўйинг. Уни набираларингиз билан биргаликда ёдласангиз, бирйўла икки ютуққа эришасиз. Улар икки-уч кунда ёд олсалар, сиз бир ҳафтада ёдлайсиз.
Паришонхотирликка Ислом ман этган нарсалар истеъмоли ҳам сабаб эканини унутманг. Олимлар кузатишича, бир кунлик чекиш ўқиш қобилиятини 4.42 %, кузатувчанликни 7.09 %, ҳаракат тезлигини 1.02 %, ёдлаш қобилиятини 5.55 % га сусайтирар экан.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase