close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қорининг ота-онасига қандай мукофот берилади?

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: “Ким Қуръон ўқиб унга амал қилса, қиёмат куни ота-онасига зиёси дунёдаги – агар сизларда бўлса – қуёшникидан ҳам яхшироқ тож кийдирилади. Энди (Қуръонга) амал қилган банда ҳақида нима деб ўйлайсизлар ?”
Қуръоннинг файз-баракасидан ҳамма бирдек баҳраманд бўлади. Жумладан, қорининг дунёга келишига сабабчи бўлган ота-она бошига зиёси қуёшникидан ҳам чароғон тож кийдирилади. Жаннатда тож кийиш қандай улуғ мартаба эканини яхши биламиз. Қуръон ўқиган қорининг ота-онаси мана шундай бахтга эришади. Энди қорининг ўзига қанақа илтифот кўрсатилар экан!
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда айтилишича, “Қиёмат куни Қуръон келади, “Ё Раббим, (Қуръон ўқиган бандани) кийинтир!” дейди. Унга каромат тожи кийдирилади. Кейин: “Ё Раббим, унга зиёда қил!” дейди. (Қорига) каромат либоси кийдирилади. Сўнг: “Ё Раббим, ундан рози бўл!” дейди. (Аллоҳ қоридан) рози бўлади. Кейин (Қуръон соҳибига): “Ўқи ва кўтарил”, дейилади. (Аллоҳ) ҳар битта оят учун бир поғона зиёда қилади ”.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким Қуръон ўқиса, ўрганса, унга амал қилса, қиёмат куни (бошига) нурдан тож кийдирилади. Унинг зиёси қуёшникига ўхшайди. (Қорининг) ота-онасига икки либос кийдирилади. Уларга дунё тенг келолмайди. Ота-она: “Бу (либос) бизга нима учун кийдирилди!?” дейишади. Шунда: “Фарзандингиз Қуръон ёдлагани учун (шундай марҳаматга лойиқ кўрилдингиз)”, деб айтилади”.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase