close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Учинчи боб. Қиёмат қойимнинг яқинлиги

«Одамларга ҳисоб-китоблари (яъни Қиёмат қойим бўлиши) яқинлашиб қолди. Улар эса ғафлатда, (иймон келтириб, яхши амаллар қилишдан) юз ўгиргувчилардир».

Қиёмат қойим дейилганда икки ҳил маъно тушунилади.
Биринчи маъно: Ҳар бир инсоннинг ўз Қиёмати. Кишининг ўлими унинг Қиёматидир.
Иккинчи маъно: Улкан Қиёмат. Дунё ҳаётининг тугаши ва охират оламига сафар. У кунда ҳар бир жон амалига яраша жазо-мукофот олур.
Қуйидаги ҳадис Қиёмат қойимнинг биринчи маъносига тегишли.
«Ҳадис» 104. Оиша (р.а)дан: «Саҳрои араблар Расулуллоҳ (с.а.в) ҳузурларига келсалар, у зотдан Қиёмат ҳақида сўрашарди:
-Қиёмат қачон бўлади?
Пайғамбар алайҳис-салом уларнинг энг ёши кичкинасига қараб айтар эдилар:
-Агар мана бу (ёшларингиз) ўлмаса, ҳатто унга қарилик етмасдан туриб устингизга Қиёмат келади».
Расулуллоҳ (с.а.в) уларга Қиёмат қойимни ўйламасдан ўзларининг Қиёматлари – ўлимлари ғамини емоқлари лозимлигини айтганлар. Ким ўлса, демак унинг Қиёмати қойим бўлибди. Марҳум учун қабр жаннат боғларидан бир боғга ёки жаҳаннам чуқурларидан бир чуқурга айланади. Инсон энг аввало яқинда бошига тушадиган нарсага тайёрланмоғи лозим. У «Қиёмат қойим қачон?»- деб бошини оғритиб юришнинг ўрнига яхши амалларини кўпайтирсин, ниятини холис қилсин ва мана шу тариқа ўз Қиёмат – ўлимига ҳозирлик кўрсин!
«Ҳадис» 105. Анас ибн Молик (р.а)дан: «Бир киши Расулуллоҳ (с.а.в)дан «Қиёмат қойим қачон бўлади?»- деб сўради. Расулуллоҳ (с.а.в) бироз жим турдилар-да, сўнг ёнларидаги Азд Шануалик (Азд Шануа – Ямандаги қабила) болага қараб дедилар: «Агар манави бола умр кўрса, унга қарилик етмасдан туриб Қиёмат қойим бўлади».
Анас (р.а) айтади: «Ўша кунларда у бола мен билан тенгқур эди».
Юқорида келтирилган ҳадисларда Қиёмат сўзи биринчи маънога кўра ишлатилган.
Улкан Қиёмат, яъни бутун олам ҳаётининг туганланиши ҳақида эса беҳад кўп ҳадислар ривоят қилинган. Мен Қиёматнинг жуда яқин қолганини таъкидламоқчиман, холос. ҳатто, қўрқаманки, набираларимиз Қиёмат қойимни кўрмасалар эди.
Аллоҳ таъоло бизни ҳам, зурриётимизни ҳам бу кунни кўришдан асрасин! Чунки У кун фақат Аллоҳ ғазаби ва лаънатига дучор бўлган кимсалар устига келади ва улар орасида «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимасини айтувчи бирон тирик жон қолмайди. Аллоҳнинг Ўзи асрасин!
Энди яна Қиёмат яқин қолганини билдирувчи ҳадисларга ҳамда воқеий мисолларга ўтамиз. Аллоҳ мададкор!

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase