close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Даюслик ва қўшмачилик

Аллоҳ таоло айтади: «Зинокор эркак фақат зинокор аёлга ёки мушрикага уйланур. Зинокор аёлга фақат зинокор эркак ёки мушрик уйланур. Ва бу (яъни, зинокор аёлларга уйланиш) мўминларга ҳаром қилингандир» (Нур сураси, 3).
Мазкур ояти каримада ифодаланишича, зинокор, фосиқ кимса солиҳа аёлларга уйланишга рағбат кўрсатмайди. Билъакс, у ўзига ўхшаган нопок, фосиқа аёлга ёки мушрикага уйланишни хоҳлайди. Шунингдек, фосиқа, нопок аёлга уйланишга солиҳ кишилар рағбат билдирилмайдилар. Уларга фосиқ ва мушриклар рағбат-хоҳиш билдирадилар.
Абдуллоҳ ибн Умар розийаллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Уч тоифа одамлар жаннатга кирмайдилар: ота-онасига оқ бўлганлар, даюслар, эркакшода аёллар» (Насоий, Баззор, Ҳоким ривояти).
Аммор ибн Ўсир розийаллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч тоифа одамлар ҳеч қачон жаннатга кирмайдилар: даюслар, эркакшода аёллар, хамр (маст қилувчи нарса)га муккасидан кетганлар», дедилар. «Ў Расулуллоҳ, хамрга муккасидан кетганни, биламиз. Даюс ким?» деб сўрашган эди, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аҳлининг ҳузурига ким кираётганига парво қилмайдиган кимса», деб жавоб бердилар. «Эркакшода аёл ким?» деб сўрашган эди: «Ўзини эркакларга ўхшатадиган аёл», дедилар (Табароний ривояти).
Мусанниф раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Кимки хотинини фоҳишалик қилади, деб ўйласа-ю, бироқ уни яхши кўргани ёки маҳрини тўлашга қурби етмаслиги ва ё ёш болалари бўлиб, ажрашган тақдирда, уларнинг нафақасини талаб қилишдан қочганлиги сабабли, хотинининг хиёнатини билмаганга олса, ундай кимса бу хотин билан яшашга лойиқ эмас. Fайурлиги – рашки йўқ кимсада ҳеч бир яхшилик бўлмайди.
Покиза аёлни ўз ҳолига қўймай, фоҳишага айланишига сабабчи бўладиган қўшмачига икки ҳисса гуноҳ бўлади.
Аллоҳдан барча бало офатдан омон сақлашни сўраймиз. Албатта, У саховатли, марҳаматли зотдир.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase