close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Зарарли васият қилиш

Аллоҳ таоло айтади: «(Бу тақсимотлар) меросхўрларга зарар етказмайдиган ҳолда қилинаган васият ва қарзлар адо қилинганидан кейин бўлур. (Яъни, васият меросхўрларга зарар етказмайдиган бўлиши лозим. Йўқ қарзни васият қилиш – зарарли васиятдир.) (Бу ҳукмлар) Аллоҳ томонидан бўлган амр-фармондир. Аллоҳ билгувчи ва ҳалимдир».
Яъни, Аллоҳ зарарли васиятни ҳам, бошқасини ҳам, билгувчидир, осийларни жазолашга шошилмайдиган ҳалимдир.
«Мана шу Аллоҳнинг (белгилаб қўйган) ҳадларидир. Ким Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоат этса, (Аллоҳ) уни остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга киритиб, ўша жойда абадий ҳаёт бахш этар. Ва бу катта саодатдир. Ким Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоатсизлик қилиб, Аллоҳнинг белгилаб қўйган ҳадларидан тажовуз қилса, уни абадий қоладиган жойи бўлмиш дўзахга киритур. Ва унинг учун хор қилгувчи азоб бордир» (Нисо сураси, 12–14).
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Бир киши ёки аёл олтмиш йил Аллоҳ тоатида амал қилади. Сўнг уларга ўлимлари ҳозир бўлиб, зарарли васият қиладилар-да, дўзахга маҳкум бўладилар». Сўнгра Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу Нисо сурасининг 13–14-оятини ўқидилар (Абу Довуд, Термизий ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳақиқатда Аллоҳ ҳар бир ҳақдорга ўз ҳақини берган. Шу боис, меросхўрга васият қилинмайди», дедилар (Термизий ривояти).
Ривоят қилишларича, ким ворисининг меросини олиб қочса (яъни, меросидан маҳрум қилса), Аллоҳ қиёмат кунида унинг жаннатдаги меросини узиб қўяди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase