close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Берган нарсани миннат қилиш

Аллоҳ таоло айтади: «Эй иймон келтирганлар, молини одамларга кўрсатиш учун берадиган, Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган кимсага ўхшаб, берган садақаларингизни миннат ва озор билан йўққа чиқарманг!» (Бақара сураси, 264).
Калбий: «Қилган садақасини Аллоҳга миннат қилиш ва олган одамга озор бериш билан», деб тафсир қилганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Қиёмат кунида Аллоҳ уч тоифа одамга гапирмайди, қарамайди, уларни покламайди ва уларга аламли азоб бордир: кийимини узун қилиб ерга судраб юрувчи, миннатчи ва ёлғон қасам билан молини ўтказувчи» (Муслим ривояти).
Бошқа бир ҳадисда: «Қиёмат кунида Аллоҳ уч тоифа одамга – ота-онасига оқ бўлган, маст қилувчи нарсаларга муккасидан кетган ва берган нарсасини миннат қилган одамга қарамайди. Шунингдек, уч тоифа кимса жаннатга кирмайди: ота-онасига оқ бўлган, даюс ва эркакшода аёл», дейилган (Насоий, Баззор ривояти).
Эркакшода аёлдан мурод эркакларга тақлид қиладиган аёлдир.
Абу Бакр Сиддиқ розийаллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Маккор-алдамчи, миннатчи ва бахил жаннатга кирмайди» (Термизий ривояти).
«Яхшиликни миннат қилишдан эҳтиёт бўлинглар, чунки у шукрни йўқ қилади, ажрни кетказади», деган хабар ҳам ривоят қилинган.
Ибн Сийрин бир кишининг бошқа бировга, сенга яхшилик қилдим, ундоқ қилдим, бундоқ қилдим, деяётганини эшитиб қолдилар-да, унга: «Жим бўл. Агар саналадиган бўлса, яхшиликларда наф йўқ», дедилар.
Айрим уламолар айтган эканларки: «Ким қилган яхшилигини миннат қилса, ношукр бўлади, ким ўз амалидан ғурурланса, ажри кетади».
Имом Шофеъий қуйидаги маънодаги мисраларни ўқиган эканлар: «Одамларга оғирлигинг тушмасин, токи сенга миннат қилишмасин. Ўзингнинг улушингни ихтиёр қилиб сабр эт, зеро сабр жаннатдир. Бировларнинг миннати қалбга тишлагандан кўра қаттиқроқ таъсир қилади».

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase