Аллоҳнинг гўзал исмлари (70)
Ас-Салом - Ўзи айбдан, сифати нуҳсондан, афъоли (ишлари) ёмонликдан саломат бўлган Зотдир. Ҳа, борлиқда Унга боғлиқ Ундан содир бўлмаган бирор саломатлик йўқ.
У шундай Зотдурки, ҳис орқали билинадиган ё хаёлда тасаввур этиладиган, ёки гумон этиладиган, ёхуд кўнгилда кечадиган, ёинки фикрда ўтадиган ҳар бир васфдан муназзаҳ — покдир.
Ал-Малик зоти ва сифатлари борлиқнинг ҳам-масидан беҳожат бўлган ва бутун борлиқ Унга муҳтож бўлган Зотдир. Дарҳафқат, ҳеч бир нарса ўзининг зотида ҳам, сифатида ҳам, борлиғию боқийлигида ҳам ҳеч бир ишда Ундан беҳожат бўлолмайди. Шунингдек, ҳар бир нимарсанинг мавжудлиги Ундандир ёки Унга боғлиқ бўлган нарсалардир. Узидан бопгқа ҳар бир нарсанинг зоти ва сифоти Унинг мулкидир. Ваҳолонки, У ҳамма нарсадан беҳожатдир. Хуллас, У мутлақ Маликдир (подшоҳи мутлақдир).
Бу икки исм «Раҳмат» сўзидан олинган, «Раҳмат» эса марҳумни — раҳим-шафқат қилинувчини талаб қилади, илло, (раҳматга) муҳтож бўлмаган бирор марҳум йўқдир!
Бу исм илоҳий сифатларга ҳақли бўлган, рубубий (тарбият қилувчилик) наът(сифат)лари билан васфланган, ҳақиқий вужуд (борлиф)да ягона бўлган Мавжуднинг (доимо бор бўлувчи зотнинг) хос исмидир.