close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Аллоҳнинг гўзал исмлари

Аллоҳнинг гўзал исмлари (70)

Сешанба, Апр 16 2024

 

 

 

Олим сўзи алийм маъносида бўлгани каби, бу сифат ал-Мажид сифати маъносидадир. Лекин араб тили қоидаларига кўра, «фаъийл» вазнидаги сўз маънони ўзида кўпроқ акс эттиради. Мажиднинг маъноси олдин шарҳ этилди.

Душанба, Апр 01 2024

У бирор нарсага муҳтож бўлмаган Зотдир. Бу сўз ...(йўқотувчи, ҳеч вақоси йўқ маъносида) аксидир. Эҳтимол, зарурий нарсалари йўқолган киши фоқид (ҳеч вақоси йўқ бечора) деб, зотига ва камоли зотига тааллуқсиз жиҳатлари бор зот эса вожид деб номланмас. Балки вожид шундай зотки, зарурий нарсалардан ҳеч бирига муҳтож эмасдир.

Чоршанба, Март 13 2024

Билгилки, нарсалар икки қисмдир.

Чоршанба, Март 13 2024

У (борлиқни) фаол идрок этувчидир. Чунки асло ҳаракати ва идроки бўлмаган нарса ўликдир. Идрокнинг энг ози идрок этувчи ўз-ўзича сезмоғидир. Узи сезмайдиган нарса эса жонсиз жисмлар ва ўлик танлардир.

Душанба, Март 11 2024

Бу сифатлар маъноси ҳам ижодга қайтади. Лекин мавжуд нарса тирик бўлса, унинг феъли тирилтириш деб исмланади, аммо ўлик бўлса, ўлдириш деб ном олади. Аллоҳ таолодан ўзга бирор ўлим ва ҳаётни яратувчи бўлмагач, Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч бир Муҳйий ва Мумийт ҳам йўқдир.

Душанба, Март 11 2024

Бу сифатларнинг маъноси ижод қилувчидир. Лекин ижод (йўқдан бор қилиш) олдин кўрилмаган бўлса абад деб исмланади, аввал ўтган бўлса «иодат» — «қайтариш» деб ном олади.

Душанба, Март 11 2024

Бу сифат олим маъносидадир, лекин «илм» сўзи маълумотларни санаб битириш, уларни қамраб олиш маъносига нисбатан қўлланилганида «иҳсо» деб аталади. Мутлақ Муҳсий шундай зотки, унинг илмида ҳар бир маълумотнинг ҳудуди, адади, миқдори очиқ-ойдин бўлади. Банда гарчи ўз илми билан баъзи маълумотларни била олсада, аксар маълумотларни билишдан ожиздир. Шу боис банда ушбу Муҳсий сифатининг аслий маъносига тааллуқи каби заифдир.

Душанба, Март 11 2024

У ҳамду сано айтувчи Зотдир. Аллоҳ таоло азалдан Узининг ҳамди ва бандаларининг абадий ҳамди билан Ҳамийддир. Бу маъно Уни зикр қилувчи зокирларга нисбатан қўлланганда Жалол, олийлик, камолот сифатларига қайтади. Чунки ҳамд комил сифатларнинг мукаммаллигини зикр қилмоқдир.

Чоршанба, Март 06 2024

У яхши кўрувчи, ёрдам берувчидир. Дўстлиги ва муҳаббатининг маъноси олдин ўтди, ёрдамнинг маъноси эса очиқ-ойдиндир. Чунки у дин душманларига қаҳр қилиб, Уз дўстларига ёрдам беради.

Чоршанба, Март 06 2024

Қувват калимаси тўлиқ тўкис қудратга далолат қилади, матонат эса кучли қувватни ифодалайди.

Якшанба, Март 03 2024

У барча ишларнинг ваколати топширилган Зотдир. Лекин ваколат берилувчи икки хил бўлади. Биринчиси айрим ишларга вакил қилинади ёки барча ишларга вакил қилинади. Барча ишлар топширилган зот фақат Аллоҳ таолодир.

Якшанба, Фев 25 2024

Бу исм маънода ботил сўзининг муқобилидир. Баъзида нарсалар ўзларига тескари — зид бўлган нарсалар билан баён қилинади.

Чоршанба, Фев 21 2024

Бу сифатнинг маъноси бир хусусияти ила Алийм васфига ўхшайди. Ҳақ таоло ғайбни ҳам, шаҳодат - ҳозирни ҳам билувчидир. Ғайб ботиний нарсалардан, шаҳодат эса зоҳирий нарсалардан иборатдир.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase